Янгиликлар

Зарина Низомиддинова кичик ўғлининг туғилган кунига нима олганини кўрсатди — видео

Саидумар 2 ёшга тўлди

Зарина Низомиддинова кичик ўғлининг туғилган кунига нима олганини кўрсатди — видео

Москвада яшаётган Зарина Низомиддинова кичик ўғли Саидумарнинг туғилган кунига қандай совға олганини кўрсатди.

Актрисанинг ўғли 22 март, сешанба куни 2 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Зарина ўғлининг гўдаклик вақтида тушган, аввал эълон қилинмаган суратини жойлади. Шунингдек, унга олган совғаларини кўрсатди. Саидумарга совғалар жуда ёққанини таъкидлаган.

«Бугун кичкина ўғлим СаидУмархон 2 ёшга тулдилар. Аллоҳга шукур шундай фарзанд учун. Аллоҳ учун сизни яхши курамиз ўғлим», дейди Зарина Низомиддинова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)

Aввалроқ Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи ва тўнғич ўғли Темурбекнинг муносабати қандай эканини айтганди.

Зарина Низомиддинованинг сўзларига кўра, уларнинг муносабати яхши. Бироқ Темур онасининг эрини ота деб эмас, ака деб чақиради. Актриса ўғли ўзининг отаси билан гаплашиб туришини айтган.

«Ҳа оталик қилади. Ўғлим ўзининг отаси билан яхши гаплашиб туради. Уларнинг ўзининг муносабати бор. Менинг турмуш ўртоғимни ота демайди. Ака дейди. Ўзининг отасини ота дейди чунки ростдан ўзининг отаси. Лекин муносабатлари яхши. Кўп нарсани ўргатяти», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи, кенжа ўғли Саидумарнинг отасининг юзини кўрсатганди.

Шунингдек, актриса Instagram саҳифасига ўғиллари билан тушган суратини жойлаганди.