Янгиликлар

Зарина Низомиддинова бир куни қандай ўтишини кўрсатди — видео

У кунини оиласи билан ўтказган

Зарина Низомиддинова бир куни қандай ўтишини кўрсатди — видео

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида бир куни қандай ўтганини кўрсатди.

У саҳифасида бир дам олиш куни қандай ўтишини қисқача кўрсатган. Актриса видеоларда икки нафар ўғли ва ўзини кўрсатган. Улар дастлаб нонушта қилиш учун борган. Хонанда ўзи учун ласосли бенедикт таомини олган. Кейин улар савдо мажмуасига борган.

Зарина Низомиддинова у ерда ўзи учун спорт оёқ кийими ва ўғли Темур учун кийим олган. Актриса кичик ўғли савдо мажмуасида ўзи яхши кўрган қўшиққа рақсга тушганини кўрсатган. Улар кийим харид қилгач, ўйин майдончасига кирган. У ердан чиқиб эса уйга қайтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова эрининг юзини кўрсатиб, унинг кимлигини маълум қилганди. Ушбу суратда уларнинг юзи тўлиқ кўринган. Актриса суратга «Ота ва она», деб изоҳ ёзиб қолдирган. Зарина Низомиддинова бу узоқ кутилган кунлигини таъкидлаган. Хонанда шу сурат орқали туҳматларга ҳам жавоб берган. Шунингдек, эри асли қирғизистонлик эканини маълум қилган.

«Узоқ кутилган кун. Туҳматларга жавоб. Саидумарнинг ҳақиқий отаси», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SaidUmar (@su_littleprince)

Шунингдек, хонанда умрида илк бор соч турмагини ўзгартирганди. У олдин сочини бу каби турмакламаганини таъкидлади. Актрисага бундай турмакни стилисти тавсия қилган. Бироқ хонанда бундай соч турмагидан ўзини ноқулай ҳис қилганини айтди. Зарина Низомиддинова шундай кўринишда янги фотосессия қилган. Хонанда фотосессиядан ажойиб расмлар кутаётганини ҳам таъкидлаган.

Актрисанинг видеоси остида бир қанча изоҳлар ёзилган. Улардан бирида дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ҳамаксбига ёйилган сочлар кўпроқ ярашиши ҳақида ёзган. Зарина Низомиддинованинг қариндоши Камола Орипова эса унга ҳамма нарса ярашишини таъкидлаган. Шунингдек, «Браво» жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова ҳамда актриса Муборак Абдуллаева ҳам видеога муносабат билдирган.

«Умримда биринчи марта шундай соч турмаги қилдиришга қарор қилдим. Ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Азамат стилист мени бунга кўндирди. Иқтидорли фотограф билан фотосессия ўтказдик. Умид қиламанки, ажойиб расмлар бор», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)

Шу билан бирга, актриса акаси билан тушган суратни ҳам эълон қилган. У акаси билан тушган иккита суратини саҳифасига жойлаган. Зарина Низомиддинова суратларда Шоҳруҳ Низомиддиновни ҳам белгилаб қўйган. У эса суратга ўз муносабатини билдирган.

Актрисанинг кузатувчилари суратга бир қанча изоҳ ёзиб қолдирган. Улар Зарина Низомиддинованинг тўнғич ўғли Тимур тоғасига ўхшашини таъкидлаган. Шунингдек, унинг обуначиларидан бири унинг акасига ҳаваси келиши ҳақида ҳам ёзиб қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)