Янгиликлар
Зарина Йўлдошева йигити борлигини тан олди — видео
Актриса кузатувчиларининг шу мавзудаги бир қанча саволига жавоб берган
Актриса Зарина Йўлдошева Instagram саҳифасида севган йигити борлигини тан олди.
У шу маълумотни эълон қилгач, кузатувчиларининг бир қанча саволларига жавоб берган. Улар актрисадан севган йигити ҳақида саволлар берган. Зарина Йўлдошева унда ҳам юрак борлигини таъкидлаган. У «Севган йигитим бор», деганида кўпчилик ҳайрон қолган. Шунингдек, актрисанинг дугоналаридан бири у севгилисини танлаб-танлаб топганини айтган.
«Шу бор деб қўйганимга ҳамма ҳайрон. Мен ҳам одамман. Менда ҳам юрак бор», — деб ёзади у.




