Янгиликлар

Ярим миллиард сўмга машина олган Дилими синглисига ҳам автомобиль совға қилди — видео

Актёр концертдан чиққандан сўнг синглисини табриклаган

Ярим миллиард сўмга машина олган Дилими синглисига ҳам автомобиль совға қилди — видео

Инстаблогер, актёр Дилшод Назаров Instagram саҳифасида синглисига машина совға қилганини маълум қилди.

У «Миллион» жамоасининг концертидан чиқиб, синглисини табриклагани борган. Актёр унга «Nexia 3» автомобилини совға қилган. Дилшод Назаров бу видео орқали мақтаниш нияти йўқлигини таъкидлаган. У яқинларга бўлган эътиборни йўқотмаслик кераклигини айтган.

«Ҳозиргина ‘Миллион’ жамоасининг концертидан чиқдик. Бугун битта-ю битта синглимнинг туғилган куни. Бу видео билан сизларга мақтаниш ниятим йўқ. Ўзингизнинг жигарингиз, яқинингизга бўлган эътиборни йўқотманг. Уларни асраб-авайланг», — дейди у.

Аввалроқ Дилшод Назаров онасига ҳовли совға қилганди. Дилшод Назаровнинг сўзларига кўра, ҳовлида яшаш онасининг катта орзуларидан бири бўлган. Шу сабабли ҳам блогер байрам учун айнан ҳовли совға қилишни ҳохлаган.

«Бугун мен учун жуда ҳам бахтли кун. Олдинлари онажоним набираларини ҳовлида ўйнатишни, ўша ерда келини қўлидан чой ичишни орзу қиларди. Мана айнан бугун онажонимга ўша ҳовлини совға қилмоқчиман. Ниятларини амалга оширмоқчиман», — дейди блогер.

Шунингдек, блогер ўзи учун салкам ярим миллиард сўмга машина сотиб олган. Дилшод Назаров кроссовер «Hongqi HS5» автомобилини сотиб олган. Блогер машинага 6 ой олдин яъни тўйига 15 кун қолганда тўлов қилган. Актёрнинг сўзларига кўра, шу вақт мобайнида ҳар куни машина қачон келишини сўраган.

«Бугун жуда ҳаяжонли ва қувончли кун. Бу машина ҳар олти ойда сотувга чиқарилади. Мен тўйга ўн беш кун қолганда машинанинг пулини тўлаганман ва шу олти ой давомида ҳар куни қачон келишини сўраганман. Сизлар билан яна бир қувончли таассуротимни ўртоқлашдим», — дейди Дилими.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Назаров Яхши бола😇 (@dili.me)