Янгиликлар

Визажист Акобир «Афандининг қизлари»даги Нигинанинг қўлини сўради — видео

Акобир Нигинага «Uzbekistan Fashion week»да турмуш қуриш таклифини берган

Визажист Акобир «Афандининг қизлари»даги Нигинанинг қўлини сўради — видео

Кўплаб шоу-бизнес вакилларининг визажисти Акобир Ашуркулович «Uzbekistan Fashion week»нинг ёпилиш маросимида «Афандининг қизлари»даги Нигина Жабборованинг қўлини сўради.

Ушбу лаҳзалар акс этган видеони хонанда, телебошловчи Ҳуснора Шодиева эълон қилган. Стилист ёпилиш маросими пайтида саҳнага гул ва торт билан чиқиб келган. У бошловчилардан микрофонни олиб, Нигинанинг қўли ва юрагини сўрамоқчилигини айтган.

Шундан сўнг у томошабинлар олдига тушиб, Нигинага узук тақиб қўйган. Акобир унга узукдан ташқари, гул ва торт ҳам совға қилган. Бошловчилар бу кутилмаган вазият бўлганини таъкидлаган. «Fashion week»га тушган томошабинлар эса уларни видеога олган.