Янгиликлар

Видео: Муқаддас Саъдуллаева касбини ўзгартирдими?

«Шундай орзу қилган», — дейди у

Видео: Муқаддас Саъдуллаева касбини ўзгартирдими?

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида «Baxtlimiz» кўрсатувининг бир сонида ҳайдовчи сифатида чиқишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, кўрсатувининг қаҳрамони бўлган келин қизил машинада тўйхонага боришни ният қилган. Шу сабаб кўрсатув ижодкорлари Муқаддас Саъдуллаевани келин ва куёвни кузатиб қўйиш учун таклиф қилган. Актриса эса бу ажойиб ҳодиса эканини айтган. У бошқаларнинг бахтига шерик бўлиш ҳам бахтлигини таъкидлаган.

«Бугун ажойиб ҳодиса рўй берди. «Baxtlimiz» кўрсатувининг навбатдаги сони суратга олинаётган экан. Ундаги келин тўйхонага айнан қизил машинада боришни орзу қилган экан. Шунинг учун сюрприз қилиб, мени чақиришди. Менинг қизил машинамда куёв ва келинни тўйхонага олиб борамиз. Менимча, бошқа инсонларнинг бахтига шерик бўлиш ҳам бахт», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.