Янгиликлар

«Виа Мароканд»даги Асал янги машина олди — видео

Хонанда орзусидагидек автомобиль олган

«Виа Мароканд»даги Асал янги машина олди — видео

«Виа Мароканд» гуруҳи аъзоси, актриса Асал Зокирова Instagram саҳифасида янги машина олганини маълум қилди.

У оқ рангли «Kia K5» машинасини олган. Унинг ҳозирдаги нархи 330-500 миллион сўм атрофида. Хонанда айнан шу «тойчоқ» унинг орзуси бўлганини айтди. Актриса Жавлон Шодмонов ҳамда ҳамкасби Рашид доим унинг олдида бўлишини таъкидлаган.

«Орзуларимдан биттасига эришдим. Ўзим истаган ‘тойчоқ’ни олдим. Шу кунларга етказгани учун Худога шукур. Жавлон Шодмонов билан Рашид ҳар доим ёнимда бўлади», — дейди у.

Аввалроқ Асал Зокирова янги уйини кўрсатганди. Асал анчадан бери янги уйга кўчиш истаги бўлганини, бироқ шароити бўлмаганини айтди. Хонанда ўз меҳнати эвазига янги уй олишни ёшлигидан орзу қилган. Асал Зокирова уйининг ҳар бир кичик жойи ҳам юрагининг бир парчаси эканини таъкидлади.

«Ассалому алайкум. Менинг қувончим ичимга сиғмаяпти. Мана шу уйимга анчадан бери кўчиб келгим келарди лекин шароит бўлмагани учун кўчиб келолмасдим. Анчадан бери бир кун у ёқда бўлсам, бир кун бу ерга келардим. Чунки менинг мақсадим тезроқ кўчиб келиш эди. Ҳар бир кичик нарсагача онам билан бирга олганмиз. Ўз меҳнатим билан уй олиш менинг ёшлигимдан озруим бўлган. Ҳар доим олдимда бўлгани учун ота-онамга раҳмат. Бу уйнинг ҳар битта кичик жойи ҳам юрагимнинг бўлаги. Шунинг учун сизлар билан бўлишгим келди», — дейди Асал.