Янгиликлар

Валижон Шамшиев кўпчилик бехабар бўлган акасининг вафоти ҳақида гапириб берди — видео

Қизиқчининг акаси ёшлигида оламдан ўтган

Валижон Шамшиев кўпчилик бехабар бўлган акасининг вафоти ҳақида гапириб берди — видео

Актёр, сўз устаси Валижон Шамшиев Instagram саҳифасида акасининг вафоти ҳақида гапириб бергани акс этган видеони эълон қилди.

Актёрнинг сўзларига кўра, акаси ҳақида деярли гапирмаган. У доим оилада 5 нафар ўғил эканини айтган. Унинг Анвар исмли акаси ёшлигида катта каналнинг устидаги кичик темирдан ўтаётган пайти чўкиб кетган.

«Ўйлаб қарасам қувончимдан дардларим кўп экан. Менинг катта акам бўлган Исми Анваржон эди. Кичкиналигимда акам мени елкасида кўтариб юрардим. У мактабда жуда яхши ўқиган. Акам сузишни билган лекин тенгдошлари уни Фарғона каналининг секин оқадиган жойида чўктирмоқчи бўлган. Катта одамлар уларни кўриб, уйингга бор деб ҳайдаб юборган. У ердан чиқиб тез оқадиган каналга боришган. Сув устидаги кичкина темирдан ўтасан деган. Акам ўша ердан ўтаман деб, сувга тушиб кетган экан», — дейди актёр.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Valijon Shamshiyev (@valijon__shamshiyev)

Шу хабарни эшитгач, қизиқчининг отаси ўғлини 7 кун сувдан чиқмай қидирган. Валижон Шамшиев ўшанда отаси тилдан қолиб, ҳеч ким билан гаплашмаганини айтди. Акасининг ўлиги топилгандан сўнг отаси тилга кирган. Шу воқеадан сўнг сўз устаси анча пайт сув остидан акасини қидирган.

«Акам сувга тушиб кетгандан кейин отам 7 кун сувдан чиқмай уни қидирган. Шунда отам тилдан қолган экан. Ҳеч ким билан гаплашмай қўйган. Канал кичик ариқларга бўлиниб кетган жойдан акамни топишган. Кейин уни уйга олиб келишган. Ана шунда отам тилга кирган экан. Акамни уйга олиб киришганда, бориб оёғига ёпишиб, ҳушимдан кетиб қолганман. Сув бўйига келсам, шу нарсалар эсимга тушади. Шу воқеадан сўнг отам бизга сузишни яхши ўргатди. Сувнинг тагидан акамни қидирардим. Бу нарсани ҳеч кимга айтмаганман. Ҳозиргача ўша сув бўйлаб юраман», — дейди Валижон Шамшиев.

Аввалроқ Зуҳра Солиева эгизаги нима сабабдан вафот этганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Фотима орзусидаги йигитни ёқтириб қолган. Бироқ у бошқасига уйланган ва Фотимага тўйидан кейин ҳам гаплашиб юриш таклифини берган. У буни рад этган. Шундан сўнг актрисанинг эгизаги касал бўлиб қолган.

«Орзусидаги йигитни ёқтириб қолган. У билан кўп учрашмаган. 2 марта уйгача кузатиб келган, холос. Шу қадар орзусидаги йигит бўлганки, менга кўрсатмаган. У йигит бошқасига уйланган. Уйланганимдан кейин ҳам учрашиб юрамиз деганда, раҳматли Фотимам бунга рози бўлмаган. ‘Йўқ’ деди лекин ичига олди. Ҳатто, мен билан ҳам дардлашмади. Шундан кейин касал бўлди», — дейди Зуҳра Солиева.

Фотима Солиева шифохонага ётқизилгач, 2 маротаба операция қилишган. Шундан сўнг 3 ярим йил тўшакка михланиб қолган. Унга Зуҳра Солиева ғамхорлик қилган. Зуҳра Солиеванинг эгизаги ўлим олдидан севги дардини ҳис қилиб вафот этишидан хурсандлигини айтган.

«Шифохонага тушгандан кейин операция даражасига борди. Шошилганда нотўғри қилинди шекилли яна операция бўлди. Шундан кейин 3 ярим йил тўшакка михланиб қолди. Ўзим қарадим. ‘Битта севгини деб шунча дардга чалиндинг. Мени ҳам ташлаб кетяпсан’, деб йиғлаганимда, Фотима ‘Мен битта нарсадан хурсандман. Севги дарди нималигини билиб ўламан’, — деди менга», — деди актриса.