Янгиликлар

Вайнер Фарҳод Маннопов дўсти Улуғбекка «Malibu» совға қилди — видео

Улуғбек 10 сентябрь куни туғилган кунини нишонламоқда

Вайнер Фарҳод Маннопов дўсти Улуғбекка «Malibu» совға қилди — видео

Инстаблогер, вайнер Фарҳод Маннопов дўсти Улуғбекка туғилган кунида «Malibu» автомобилини совға қилди.

Фарҳод Маннопов дўсти билан шундай кунларни орзу қилганини таъкидлади. Актёр Улуғбекка умри узоқ бўлиши ва 100 ёшга тўлганда ҳам бир-бирини хурсанд қилиб юришни тилаган. Шунингдек, вайнер салбий фикр билдирадиганлардан уларнинг пулини ҳисобламасликни сўраган. Инстаблогер ҳасад билан эмас, ҳавас билан яшаш кераклигини таъкидлаган.

«Бизда ҳамма нарса ростдан бўлади. Дўстим билан шу кунларни орзу қилгандик. Умринг узоқ бўлсин. Бу ҳали бошланиши. 100 ёшга тўлганимизда ҳам шундай бир-биримизни хурсанд қилиб юриш насиб қилсин. Кузатаётган, қўллаётган ва олдиндан қўллаб-қувватлаб келган ҳар бирингизга раҳмат. Салбий фикр ёзадиганлар бизнинг пулимизни ҳисоблаб ўтирманг. Аллоҳ ризқимизни беряпти биз оляпмиз. Ҳавас билан қараш керак. Ҳасадни ўчириб қўйиш керак. Борингизга шукур. Ҳаммага катта раҳмат», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mittivine (@mittivine)