Янгиликлар

«Уялиб қолдим». Феруза Норматова омма олдида Шаҳзод Султоновдан узр сўради — видео

Актриса бошқа хато қилмасликка ваъда берган

«Уялиб қолдим». Феруза Норматова омма олдида Шаҳзод Султоновдан узр сўради — видео

Актриса, вайнер Феруза Норматова омма олдида актёр Шаҳзод Султоновдан узр сўради.

Унинг сўзларига кўра, Шаҳзод Султонов билан орасида кўп хафагарчилик бўлган. Ўша вақтда актриса ўзини ҳақ деб ўйлаган, бироқ ҳақиқатнинг тагига етгач, уялиб қолган. Феруза Норматова актёрдан узр сўраб, бошқа бундай хато қилмасликка ваъда берган.

«Мен ҳозир шахсий нарсани оммага эълон қилмоқчиман. Бу нарсани очмоқчи бўлганимнинг сабаби бор. Менга ўхшаб яхши ижод қилаётган инсонлар арзимаган хатони деб ажралиб кетган. Шаҳзод Султонов билан бизда арзимаган хато эмас, анча катта хатолар бўлди. У билан кўп бирга ишлаётганимни кўрагандингиз. Орамизда кўп хафагарчиликлар бўлди. Шу пайтгача мен ўзимни ҳақ деб ҳисобладим. Бунинг тагига етганимдан кейин уялиб қолдим. Кўп хато қилдим. Шу сабабли мен Шаҳзод Султоновдан узр сўрамоқчиман. Аёл киши деб мени авайлаганингиз учун раҳмат айтаман. Қилган барча хатоларим учун сиздан узр сўрайман. Худо хоҳласа, фақат яхши кунларда кўришиш ва ишлаш насиб қилсин», — дейди актриса.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Норматова ҳамда Шаҳзод Султонов бир-бирини севиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди. У ларнинг ҳар иккиси ҳам саҳифасига 14 февраль куни бунга ишора қилувчи фотони жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.

«Ўзингиз ҳам сезиб юрган эдингиз, азизлар. Ҳаммасини ошкор этиш вақти келди», — дея ёзиб қолдирган Феруза Норматова.

Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлифа тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.

Кейинроқ актриса ҳамкасби билан муносабатларига ойдинлик киритганди. Феруза Норматованинг сўзларига кўра, улар бугундан бошлаб алоҳида ижод қилишга келишиб олган. Шу сабабли актриса энди фақат ўзи ижод қилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, улар дўстона муносабатда бўлган.

Актриса 20 апрель куни ўз саҳифасига ҳамкасби билан биргаликда суратга олган vine’ни жойлаган. Феруза Норматованинг обуначилари изоҳларда Шаҳзод билан биргаликда ишлаётганидан хурсанд эканини ёзган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Feruza Normatova (@feruzanormatova)