Янгиликлар

Ҳуснора Шодиеванинг мухлиси уни иккинчи хотинликка таклиф қилди — фото

«Шунчаки жирканч», — дейди у

Ҳуснора Шодиеванинг мухлиси уни иккинчи хотинликка таклиф қилди — фото

Телебошловчи, хонанда Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасида унга иккинчи хотин бўлишни таклиф қилган мухлисига жавоб қайтарди.

У бу каби хабарларни олиш жирканчлигини айтган. Хонанда ажрашгани учун унга бундай мазмундаги хабарларни ёзмасликни сўраган. Телебошловчи шундай таклиф бераётганлар олдин битта оиласини эплаб олиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Ҳуснора Шодиева бундай таклифларга динни қўшмасликни сўраган. Унинг сўзларига кўра, бу оддий нафс.

«Бундай хабарларни олиш шунчаки жирканч. Ажрашган экан деб менга бундай гапларни ёзманг. Илтимос, олдин битта оилани эплаб олинг. 2 ёки 3 хотин олиш ҳам ўйинчоқ бўлиб қолди. Илтимос, динни қўшманг. Бу оддий нафс», — деб ёзади хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камила Гимандинованинг мухлиси унга иккинчи хотин бўлишни таклиф қилганди. Камила Гимандинова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири уни ёқтиришини айтиб, турмуш қуриш таклифини берган. Актриса ҳеч қачон бунга рози бўлмаслигини айтди. У ягона бўлишини ёки умуман бўлмаслигини таъкидлаган.

«Ҳеч қачон. Мен ёки битта ва ягона хотин бўламан ёки умуман бўлмайман», — дейди у.