Янгиликлар

Ҳуснора Шодиева нима сабабдан Москвага кетганини маълум қилди — фото

«Орзум амалга ошди», — дейди у

Ҳуснора Шодиева нима сабабдан Москвага кетганини маълум қилди — фото

Хонанда, телебошловчи Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасида нима сабабдан Москвага кетганини маълум қилди.

Ҳуснора Шодиева анчадан бери магистратурада ўқишни ният қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг бошида шуни мақсад қилган. Хонанда ҳужжатларини Москва давлат халқаро муносабатлар институтига топширган ва июль ойида имтиҳон топширган. Телебошловчи 1 август куни шу институтнинг халқаро журналистика факультетига ўқишга кирганимни билган.

«Мен Москвага учдим. Биласизми, нима учун Москва? Чунки мен анчадан бери магистратурага киришни орзу қилардим. Аммо ҳужжатларни топширишнинг иложи йўқ эди. Шу йил бошида институтнинг магистратура босқичига ўқишга киришни ўз олдимга мақсад қилиб қўйгандим. Мен ҳар доим тўлиқ олий маълумотга эга бўлишни орзу қилардим. Менинг орзум амалга ошди. Мен ҳужжатларни топширдим ва июль ойида Zoom орқали кириш имтиҳонларини топширдим. 1 август куни мен Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг халқаро журналистика факультетига ўқишга кирганимни билдим», — дейди хонанда.