Янгиликлар

Ҳуснора Шодиева нега рўза тутмаслигини айтди

Хонанда барча рўзадорларга сабр тилади

Ҳуснора Шодиева нега рўза тутмаслигини айтди

Телебошловчи, хонанда Ҳуснора Шодиева нима сабабдан рўза тутмаслигини айтди.

Ҳуснора Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда хонанда рўза тутмаслигининг ҳам сабабини айтган. Унинг сўзларига кўра, соғлиги туфайли Рамазон ойида рўза тута олмайди. Хонанда барча рўзадорларга сабр тилади.

«Афсуски йўқ. Соғлигим туфайли рўза тутолмайман. Барчангизга сабр тилайман», — дейди Ҳуснора.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳуснора Шодиева табиий лолаларни узоқ муддат сақлаш усулини ўргатганди.

Ҳуснора лолаларни кесиб сувга солиш кераклигини айтди. Сувни алмаштириб, унга муз солиб қўйиш керак. Телебошловчи шундай қилинса, улар узоқ муддат чиройли бўлиб туришини таъкидлади.

«Шундай қилсангиз, лолалар узоқ вақт чиройли бўлиб қолади. Уларни кесиб, сувни алмаштиришингиз керак ва сувга муз қўшинг», — дейди у.

Шунингдек, хонанда ўғлининг туғилган кунига қилган сюрпризини кўрсатганди.

Ҳуснора Шодиеванинг сўзларига кўра, у туғилган кунига нима совға қилишни узоқ ўйлаган. Охири Дубайга саёҳат қилишни танлаган. Шундай қилиб улар Дубайга учиб кетган.

«Ҳаммага салом. Мен Салимнинг туғилган кунини қандай ўтказишни жуда узоқ ўйладим. Унинг 5 ёши эсида қолишини жуда хоҳладим ва охири унинг орзусини амалга оширишга қарор қилдим. Биз шундай қилиб Дубайга келдик. Шунингдек, унинг орзусидаги чемоданни олиб бердим. Супер онаман», дейди Ҳуснора Шодиева.