Янгиликлар

Ҳуснора Шодиева нечта давлатга борганини маълум қилди — фото

Бу ҳақда ундан кузатувчилари сўраган

Ҳуснора Шодиева нечта давлатга борганини маълум қилди — фото

Телебошловчи, актриса Ҳуснора Шодия Instagram саҳифасида нечта давлатга борганини маълум қилди.

У ўз саҳифасида кузатучилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга «Нечта давлатга боргансиз?», деб савол берилган. Ҳуснора Шодиева Париждаги суратини жойлаган ва 17 та давлатга борганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Little»лардаги Улуғбек Ҳуснора Шодиеванинг қўлини сўраганди. Улар Грузияга хизмат сафари билан кетган. Шунда меҳмонхонанинг дам олиш хонасида Улуғбек Ҳуснорага «Менга турмушга чиқасизми?», дея савол берган. Унинг қўлида узук ҳам бўлган. Ўша вақтда бир аёл пианинода мусиқа ҳам чалиб турган. Телебошловчи эса «Йўқ», дея жавоб берган.

Шунингдек, Ҳуснора Шодиева Амирхонга турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Телебошловчи саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ҳамкасби Амирхон Умаровга турмушга чиқиши ҳақида савол берилган. Хонанда аввал ҳамкасбини белгилаб, унинг исмини ёзиб қўйган. Бироқ телебошловчи буни жавобсиз қолдирган.

Шундан сўнг хонандадан Амирхонга турмушга чиққани ҳақида сўрашган. Ҳуснора Шодиева эса телебошловчи билан фақат ҳамкасб эканини таъкидлаган. Амирхон Умаров ҳам ушбу «stories»ни ўзига қўйган бироқ изоҳсиз қолдирган.