Янгиликлар

Ҳуснора Грузияда экстремал ҳаракатни амалга оширди — видео

«Менга экстремал ёқади», — дейди у

Ҳуснора Грузияда экстремал ҳаракатни амалга оширди — видео

Телебошловчи, хонанда Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасида Грузияда экстремал ҳаракатни амалга оширгани акс этган видеони эълон қилди.

У бир тепаликдан бошқасига арқон ёрдамида ўтган. Хонанда шу каби экстремал ҳаракатларни яхши кўришини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бундай жойларни қаерга борса ҳам қидириб топади. Телебошловчи видео остидаги изоҳда кузатувчилар орасида ҳам шундай инсонлари борлиги ҳақида сўраган.

«Ҳаммаси ҳар доимгидек. Мен экстремални яхши кўраман ва ҳар доим топаман. Бу ерда мен каби одамлар борми?», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Хуснора Шадиева (Хосэ) (@khusnorik)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камила Гимандинова жарликка сакраганди. Актриса ўзининг саҳифасига жарликка сакраётгани акс этган видеони жойлаган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаётидаги энг зўр куни бўлган.