Янгиликлар

Ҳуснора Амирхонга турмушга чиқадими? — фото

Хонанда бу гапга изоҳ бериб кетган

Ҳуснора Амирхонга турмушга чиқадими? — фото

Актриса, хонанда Ҳуснора Шодиева телебошловчи Амирхон Умаровага турмушга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Телебошловчи саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ҳамкасби Амирхон Умаровга турмушга чиқиши ҳақида савол берилган. Хонанда аввал ҳамкасбини белгилаб, унинг исмини ёзиб қўйган. Бироқ телебошловчи буни жавобсиз қолдирган.

Шундан сўнг хонандадан Амирхонга турмушга чиққани ҳақида сўрашган. Ҳуснора Шодиева эса телебошловчи билан фақат ҳамкасб эканини таъкидлаган. Амирхон Умаров ҳам ушбу «stories»ни ўзига қўйган бироқ изоҳсиз қолдирган.

Ҳуснора Шодиева турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Ҳуснора Шодиева ўзининг расмий Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири унга турмушга чиқаётгани ҳақидаги саволни берган. Хонанда бундай гап йўқлигини айтди. Шунингдек, телебошловчи турмушга чиқаётган бўлса, бахтини обуначилари билан бўлишишини таъкидлади.

«Қаердан шундай маълумот? Турмушга чиқсам, албатта бахтим билан бўлишаман», — дейди Ҳуснора Шодиева.