Янгиликлар

Умидахоннинг оиласи оғир жудоликка учради

Хонанданинг қайнотаси вафот этди

Умидахоннинг оиласи оғир жудоликка учради

«Ниҳол» мукофоти совриндори Умидахоннинг оиласи оғир жудоликка учради.

Хонанданинг маълум қилишича, 22 март, сешанба куни қайнотаси вафот этган. Умидахон мухлисларидан унинг ҳақига дуо қилишни сўраган.

«Қайнотам, жойинггиз Жаннатдан бўлсин. Аллоҳим савол-жавобинггизни енгил қилиб, қабрингизни нурга тўлдирсин. Азиз кузатувчиларим, сизлардан илтимос адажоннинг ҳақларига дуо сўраб қоламан. Исмлари Муҳаммаджон», дея ёзиб қолдирган хонанда.