Янгиликлар

Умидахон марҳум Мурод Хонтўраевнинг уйига бориб, рафиқаси билан суҳбатлашди — видео

Хонанда марҳум спортчининг хотирасига бағишлаб қўшиқ ижро этган

Умидахон марҳум Мурод Хонтўраевнинг уйига бориб, рафиқаси билан суҳбатлашди — видео

Хонанда, актриса Умидахон Instagram саҳифасида марҳум Мурод Хонтўраевнинг уйига бориб, рафиқаси билан суҳбатлашгани акс этган видеони эълон қилди.

Умидахон марҳум спортчининг хонадонига бориб, унинг хотирасига бағишланган клипни биргаликда кўрган. У Мурод Хонтўраевнинг оиласи билан суҳбатлашиб, онасидан дуо олган. Марҳумнинг рафиқаси унга эрининг совринлари ва «Ташаккурнома»ларини кўрсатган.

«Азизларим, ваъда қилинган видео. Мурод Хонтўраевнинг хонадонида ёрқин хотиралар ила меҳмон бўлиб, онажони, аёлини йўқладик. Клипни ҳам премьера қилдик», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Умидахон (Певица, Singer) (@umidaxonhojieva)

Шунингдек, Умидахон ўзининг янги клипини Марҳум спортчининг оиласи билан биргаликда томоша қилган. Унда Мурод Хонтўраевнинг ролини актёр Муҳаммадали Наврўзов ижро этган. Қўшиқнинг номи «Яна севаманми?». Клип 4 июль куни премьера қилинган ва шу пайтгача 591 минг мартадан ортиқ кўрилган.