Янгиликлар

«У ҳақда ҳазил жуда оғир эди». Бошловчига тарсаки туширган Уилл Смит узр сўради

Актёр қилган ишидан афсусдалигини таъкидлаган

«У ҳақда ҳазил жуда оғир эди». Бошловчига тарсаки туширган Уилл Смит узр сўради

«Оскар» тақдирлаш маросимида бошловчига тарсаки туширган актёр Уилл Смитт барчадан узр сўради.

Актёр ўзи ҳақидаги барча ҳазилларга кўз юмиши, бироқ ҳаста рафиқаси ҳақидаги ҳазил жуда оғир ботгани сабаб шу ишни қилганини айтган. Лекин маросимда ўзини бундай тутганидан афсусдалигини таъкидлаб, барчадан узр сўраган. 

«Зўравонликнингҳар қайси кўриниши ёмон. Кечаги Оскар маросимидаги хатти-ҳаракатим қабул қилиб бўлмас ва кечириб бўлмас эди.

Мен ҳақимда ҳазил ишимнинг бир қисмидир, лекин Жаданинг соғлиғи ҳақидаги ҳазил мен учун жуда оғир, шунинг учун ҳиссий муносабатда бўлдим.

Мен сендан очиқчасига узр сўрамоқчиман, Крис. Севги ва меҳр оламида зўравонликка ўрин йўқ. Шунингдек, Академиядан, Оскар продюсерларидан, бутун дунё бўйлаб ташриф буюрувчилар ва томошабинлардан узр сўрайман. Уилямслар оиласи ва қирол Ричард экипажидан узр сўрайман. Менинг хулқ-атворим кечаги ажойиб томошани бузганидан чуқур афсусдаман. Мен ишлашда давом этаман. Ҳурмат билан, Уилл», — дея ёзиб қолдирган у.

Эслатиб ўтамиз, Уилл Смит унинг рафиқаси ҳақида қўпол ҳазил қилган бошловчига тарсаки туширганди. Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳодиса «Оскар» тақдирлаш маросимида бўлган. Бошловчи актёрнинг ҳасталикка чалинган рафиқаси ҳақида ҳазил қилган. Бундан ғазабланган Уилл Смит «Рафиқамнинг исмини тилга олма», дея бошловчига тарсаки туширган.