Янгиликлар

Туркиядаги энг йирик текстиль маркетинги ташкилотчиси Ўзбекистонда илк бор кўргазма ташкил этди

«Биз Ўзбекистондаги энг йирик мода ташкилотчисига айланамиз», — дейди у

Туркиядаги энг йирик текстиль маркетинги ташкилотчиси Ўзбекистонда илк бор кўргазма ташкил этди

Туркиядаги энг йирик текстиль маркетингининг ташкилотчиси Dosso Dossi Fashion Show Ўзбекистонда илк бор кўргазма ташкил этди.


Юзлаб тўқимачилик брендлари маҳсулотларини Ўзбекистон ва қўшни давлатлардаги харидорлар билан ўзаро бирлаштирган Dosso Dossi Holding бошқаруви раиси Ҳикмет Эраслан: «Биз Ўзбекистонда эканлимиздан бағоят хурсандмиз. Биз Ўзбекистонда ўтказилаётган кўргазмани анъанага айлантириб, уни янада кенгроқ ҳажмларга етказишни мақсад қилиб қўйганмиз», дейди.


Туркияда ўтказилувчи мода намойишлари ва подиумда тақдим этилган топ-моделлари билан халқаро миқёсда эътироф этилган Dosso Dossi Fashion Show Ўзбекистон пойтахти Тошкентда илк бор кўргазмани ташкил этди.


24-25 август кунлари ўтказилган тадбирда 100 дан зиёд турк брендлари маҳсулотлари Ўзбекистон ва қўшни давлатлардаги тайёр кийим-кечак харидорлари билан ўзаро ҳамкорлик учун учраштирилди.


Dosso Dossi Holding бошқаруви раиси Ҳикмет Эраслан Ташкент Congress Hall Hilton’да бундай тадбир билан Ўзбекистонга илк бора ташриф буюрганини, кўрсатилаётган эътибордан жуда мамнун эканликларини таъкидлади. Тахминан 19 йилдан буён 30 та мамлакатдан келган харидорларга турк тайёр кийимларини етказиб бериш учун муваффақиятли тадбирлар ўтказганини айтиб ўтган Ҳикмет Эраслан шундай деди: «Мода намойишлари билан ранг-баранг қилган тадбирларимиз, дунёга машҳур топ-моделлар ва машҳур хонандаларнинг концертлари, харидор ва сотувчилар йиғилади.


Турк тўқимачилик маҳсулотларини юқори қўшимча қийматга эга сотиш орқали, байрамни биринчи ўринга олиб чиққан Business Holiday контсепцияси билан дунёни яхши томонга ўзгартирамиз».

Ўзбекистонга илк бор келганида кўрсатилаётган эътибордан ниҳоятда мамнун эканлигини айтган Ҳикмет Эраслан: «Тадбирда қатнашган ва бизга ҳамроҳлик қилган ўзбек биродарларимиз билан бу сафар Ўзбекистонда бўлганимиздан жуда ҳам шодмиз. Биз ўзбек кўргазмамизни анъанавий қилиб, йилдан йилга ўсиб борувчи ҳажмда давом эттирамиз. Биз янги тармоқларни қўшиш орқали маҳсулот турларини янада кенгайтирамиз. Биз Ўзбекистондаги энг йирик мода ташкилоти бўламиз. Биз мода ихлосмандларини Ўзбекистонга олиб келадиган куч бўламиз. Шу билан бир қаторга, Ўзбекистонни илгари суришга, туризмни ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссамизни қўшамиз», дея фикр билдирган.

Реклама