Янгиликлар
Тошкент халқаро туризм ярмаркасига ташриф буюриш учун 5 та сабаб кўрсатилди
Ярмарка 30 ноябрдан 2 декабргача бўлиб ўтади

«O‘zExpoMarkaz» Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасига ташриф буюриш учун 5 та сабаб кўрсатилди.
ТХТЯ-2022 30 ноябрдан 2 декабргача бўлиб ўтади. Халқаро кўргазмалар ишлаб чиқарувчилар учун ўз брендини бозорда тарғиб қилишнинг асосий воситаси. Қуйида Тошкент халқаро туризм ярмаркасига бориш учун 5 та сабаб келтириб ўтилади:
- Биринчидан — халқаро ташкилотлар ва компаниялар билан бизнес алоқаларини ўрнатиш имконияти;
- Иккинчидан — Б2Б учрашувлари, конференциялари, тақдимотлари, семинарларида иштирок этиш, туризм соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконияти;
- Учинчидан — ярмарканинг бой дастури — кўргазмалар, форумлар, маҳорат дарслари ва бошқалар;
- Тўртинчидан — Ўзбекистоннинг миллий муҳитини ҳис қилиш, мамлакатимиз ҳудудлари, уларнинг бой маданияти ва кўп асрлик анъаналари билан яқиндан танишиш;
- Бешинчидан — дунёнинг турли халқларининг маданий мероси билан танишиш.
ТХТЙ-2022га рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага киринг: https://titf.uz/registratsiya-kak-gost/