Янгиликлар

Тошкент халқаро туристик ярмаркаси бўлиб ўтади

Унда ҳамкорлик қилиш учун аризалар қабул қилинмоқда

Тошкент халқаро туристик ярмаркаси бўлиб ўтади

«Ипак йўлидаги туризм» Тошкент халқаро туристик ярмаркаси бўлиб ўтади.

Халқаро кўргазмалар ишлаб чиқарувчилар учун ўз брендини бозорда тарғиб қилишнинг асосий воситаси. Шунингдек, у компания обрўсини халқаро даражага кўтаришнинг яхши усули ҳисобланади. ТХТЙ-2022 йилнинг энг йирик тадбирларидан бири бўлиб, унда дунёнинг бир қанча давлатларидан 30 мингдан ортиқ меҳмонлар — сайёҳлик саноати мутахассислари ҳам, хусусий меҳмонлар ҳам кутилмоқда. Ярмаркада 1000 дан ортиқ сайёҳлик компанияси ва ташкилотлари вакиллари иштирок этади. ТХТЙ-2022 туризм ва маданият соҳасидаги қатор халқаро ва маҳаллий лойиҳаларни ўз ичига олади. Бунда ишбилармонлик муҳити ва туризм саноатини ривожлантиришга эътибор қаратилади.

Унда ҳудудий маъмурият вакиллари, маҳаллий ва хорижий туроператорлар, етакчи сайёҳлик агентликлари; темир йўл ва авиакомпаниялар, транспорт агентликлари, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш объектлари, туристик дам олиш масканлари, тиббиёт марказлари, санаторийлар ва ихтисослаштирилган клиникалар, MICE-туризмга ихтисослашган компаниялар вакиллари ва бошқалар иштирок этади. Ярмарка доирасида конференциялар, B2B учрашувлар, давра суҳбатлари, сайёҳлик хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон ҳудудларининг туризм салоҳияти тақдимотлари, гастрономик ва бошқа кўплаб тадбирлар режалаштирилган.

Ярмаркада ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича «Миллий PR-маркази» ДУКнинг Тадбирлар бўлимига мурожаат қилинг.

Телефон: +998781290990;

Электрон почта: info@nationalprcentre.com.