Янгиликлар

Тоғдаги меҳмонхона, мушаклар: Илҳом Фармоновнинг рафиқаси туғилган кунини қандай нишонлади? — видео

Улар туғилган кунни оилавий нишонлаган

Тоғдаги меҳмонхона, мушаклар: Илҳом Фармоновнинг рафиқаси туғилган кунини қандай нишонлади? — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармоновнинг ўғли Ислом Фармонов Instagram саҳифасида онасининг туғилган куни қандай ўтганини кўрсатди.

Хонанда саҳифасида туғилган кундан видеолар эълон қилган. Улар тоғдаги меҳмонхоналардан бирига борган. Видеода рестораннинг овқатланиш жойидан лавҳалар ҳам қўйилган. Ресторандаги бошловчи Илҳом Фармоновнинг хотини учун махсус мушак отилишини айтган. Фармоновлар оиласи эса уни томоша қилган.

Илҳом Фармонов 1978 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳрида санъаткор Шомурод Фармонов оиласида туғилган. Болалигида Чилонзор туманидаги 84–мактабга борган. Мактабни тугатгандан сўнг А.Қодирий номидаги Маданият институтининг халқ мусиқа факультетида ўқиган. Илҳом Фармонов илк ижодини 1986 йил «Эҳ орзулар», «Тинчлик бўлсин» қўшиқлари билан бошлади. Хонанданинг «Қора кўз», «Сенмудинг», «Дилбари жонон», «Севганим севган» каби қўшиқлари хит даражасига етган. Ҳозирги кунгача хонанданинг 200 дан ортиқ қўшиғи, 80 дан ортиқ клиплари ва 10 та альбоми ўз мухлислари учун тақдим этилган. «Қора кўз», «Онажонинг рози қил», «Бинафша», «Синчалак», «Гулим» каби альбомлари шулар жумласидан.

Илҳом Фармонов кино санъатида ҳам ўзини синаб кўрган. У 2003 йилда суратга олинган Лутфулла Саъдуллаевнинг «Мунис онам» фильмида бош ролни, яъни Иқбол образини гавдалантирган. Хонанда бир қатор мукофотларни ҳам қўлга киритган. 1989 йил «Камолот» дипломанти бўлган, 1997 йилда «Ўзбекистон Ватаним менинг» кўрик танловида биринчи ўрин соҳиби, 2000 йилда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист номига сазовор бўлди.