Янгиликлар

«Тирикчиликнинг айби йўқ». Жаҳонгир Позилжонов далада деҳқончиликни бошлади — видео

Хонанда ўзининг даласини кўрсатди

«Тирикчиликнинг айби йўқ». Жаҳонгир Позилжонов далада деҳқончиликни бошлади — видео

«Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов деҳқончиликнинг узумчилик соҳаси билан шуғулланишни бошлаганини маълум қилди.

Жаҳонгир Позилжонов ўз саҳифасига дала майдонидан видео жойлаган. Мазкур дала майдони уники эканини, энди узумчилик билан шуғулланмоқчилигини айтди. Шунингдек, барчага сиҳат-саломатлик тилаган.

«Азиз дўстлар, биз деҳқончиликни бошладик. Бу бизнинг даламиз. Деҳқон Шодмон ака. Узумчилик билан шуғулланмоқчимиз. Кўктерак тумани. Деҳқончиликни бошладик, хирмонга барака. Ҳаммага сиҳат-саломатлик тилаймиз. Худо хоҳласа узумчилик билан бошлаяпмиз», дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Жахонгир Пазилжонов (@jahongirpaziljonov)