Янгиликлар

Тиктокер Паризода келинлик вақтида қандай қийинчиликлар кўраётгани ҳақида гапирди — фото

«Ўзига яраша қийинчиликлари бўлади», — дейди у

Тиктокер Паризода келинлик вақтида қандай қийинчиликлар кўраётгани ҳақида гапирди — фото

Инстаблогер, тиктокер, актриса Паризода Усмонова келинлик вақтида қандай қийинчиликлари кўраётгани ҳақида гапириб берди.

Паризода ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга обуначиларидан бири келинлик даври қандай ўтаётгани ҳақида сўраган. У келинликда ҳам ўзига яраша қийинчиликлар бўлишини таъкидлаган.

«Келинликни ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор, албатта. Ҳа, уяламан. Кўпинча қайнанам эркалатганида уяламан. Уй ишларига келсак қўлимдан келганини қиламан. Чунки ўз уйимда ҳам бундай ишлар билан шуғулланмаганим учун ҳали ўрганиб кетолмаяпман. Лекин оғир иш қилдиришмайди: чанг артиш, идиш ювиш, ҳовли супириш ва шунга ўхшаш бир қанча ишлар. Қолган ишларни ёрдамчиларимиз қилади», — дейди Паризода Усмонова.