Янгиликлар

Тиктокер Паризода билан севишган Амир унга аталган видеони эълон қилди — видео

Паризода Усмонова 12 май куни турмушга чиқди

Тиктокер Паризода билан севишган Амир унга аталган видеони эълон қилди — видео

Тиктокер Паризода билан севишган Амир унинг тўйидан сўнг ўз Instagram саҳифасида унга аталган видеони эълон қилди.

У шу мавзуда вайн олган. Видеода аввал Амир сиқилган ва хафа ҳолатда кўриниш беради. Бироқ кейин вайн ҳазил тариқасида олинганини билиш мумкин. Видео охирида эса Амир «Беном» гуруҳининг «Сен бахтли бўл» қўшиғидан парча қўйган. Мазкур лавҳа остига эса «тушунган тушунди», дея изоҳ қолдирган. Деярли барча изоҳларда бу видео Паризодага аталгани айтилган. Амир ҳам мазкур изоҳларга «лайк» босиб, буни инкор этмаган. Шунингдек, айрим кузатувчилар вайн Паризоданинг маҳалласида олинганини билдирган.

Аввалроқ Паризода Усмонова тўйи 12 май куни бўлганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, тўйи иккига бўлинган. Паризода Усмонова никоҳ тўйи 12 май куни бўлишини айтди. Шунингдек, блогер кўплаб кузатувчилари ундан тўйининг видеоларини сўраган.

«Тўйимнинг видеоларини сўраётганлар, тўйим эртага бўлади. Тўй иккига бўлинган эди. Кутинг», — дейди блогер.

Паризоданинг эри 10 май куни илк бор кўриниш берганди. Уларнинг фотосессия жараёнидан видеолавҳа эълон қилинган. Унда тиктокернинг турмуш ўртоғининг юзи кўрсатилган. Видеода уни кўзойнак таққан ҳолда кўриш мумкин. Паризода тўй кўйлагига мовий аксесуарлардан фойдаланган. Унинг бошига таққан гулчамбари ва қўлидаги гулдастаси мовий рангда.

Эслатиб ўтамиз, тиктокер Паризода эри билан қандай танишгани ҳақида айтиб берганди. Унинг сўзларига кўра, интервьюларидан бирида фотиҳаси бузилгани ҳақида айтган. Ўша вақтларда у тушкунликка тушиб қолган. Турмуш ўртоғи эса уни ўша вазиятдан олиб чиққан.

«Эсингизда бўлса, мен интервьюда фотиҳам бузилгани ҳақида айтгандим. Ўша пайтлар қаттиқ тушкунликка тушиб қолгандим. Шундай вақтда машинани тез ҳайдаб, ичимдаги бор аламимни олардим. Ўша вақтда турмуш ўртоғим йўлимни сиқиб ўтиб кетган.Шу билан Тошкентда пойга ўйнаганмиз.

Охири йўлимни тўсиб, тўхтатиб рақамимни сўраган. Безорилик қилиб машинамга ўтириб олган. Рақамимни бермаганман. Менга унинг ҳарактери ёқиб қолган. Мени суриштириб, кузатишни бошлаган. Фотиҳам бузилганини эшитиб, кўнглимни олишга ҳаракат қилган. Ҳар куни гул жўнатган. Ҳозир ҳам урушиб қолсак, гул жўнатади. Шундан кейин кўнглим тушишни бошлаган. Кейин жиддийлашиб кетди», — деб ёзади Паризода Усмонова.

Тиктокер Паризода никоҳдан ўтганини айтиб, эри билан тушган суратини эълон қилганди. Паризода никоҳдан ўтганидан кейин у йигитни «эрим» деб чақиришини таъкидлаган ва обуначиларидан энди шундай деб чақирса, урушмасликни сўраган. Шунингдек, тиктокер турмуш ўртоғи расмга тушишни ёқтирмаслигини айтган.

«Никоҳдан ўтдим. Эрим деб гапирсам майлими? Энди эрим десам урушиб бермайсизми? Бугун никоҳдан ўтдик. Ҳеч расмга тушмайди. Зўрға кўндирдим. Мен сенга блогерманми дейди», — деб ёзади Паризода.

Шунингдек, блогер Instagram’даги пост остидаги изоҳда шаръий никоҳдан ҳам ўтганини айтган.

Тиктокер Паризода бўлажак эри билан тушган суратни эълон қилганди. Паризода 6 апрель куни туғилган кунини нишонлади. Шу куни унга бўлажак эри совға берган. Тиктокер Instagram саҳифасида айнан шу ҳолатдан фотосуратларни эълон қилган.

Бироқ актриса унинг юзини сир тутишни маъқул кўрган. Актрисанинг унаштирилган йигити унга гул, пуфаклар ва тақинчоқ совға қилган.

 
Тиктокер 28 март куни унаштирилганини маълум қилганди. Актриса бу ҳақда ўзининг саҳифасида маълум қилган. Паризода Усмонова фотиҳасидан фотоларни эълон қилган. У шу кунга қадар турмушга чиқаётганини сир тутган. Бунга эса шахсий ҳаёт сирли қолишини исташини сабаб қилиб кўрсатган. Актриса, шунингдек, кимга турмушга чиқаётганини ҳам сир сақлаган. Аммо унинг кузатувчилари куёв ким эканини тахмин қилган. Уларнинг фикрларига кўра, куёв Улуғбек Каримов. Чунки, Паризода бўлажак умр йўлдошининг исми У ҳарфидан бошланишини айтган. Лекин ҳалигача куёв айнан кимлиги номаълум.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝓟𝓪𝓻𝓲𝔃𝓸𝓭 (@parizoda__usmanova)

Паризода Усмонова 30 март куни тўйи қачон бўлишини ҳам айтганди. Тиктокер ўз Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга обуначиларидан бири тўйи қачонлиги ва эрининг ёши ҳақида сўради. Паризода Усмонова эса тўйи май ойида бўлишини маълум қилганди. Шунингдек, бўлажак умр йўлдоши ўзидан катта эканини, лекин ёшини айтишга рухсат йўқлигини билдирганди.