Медиа

Тиктокер Паризода никоҳдан ўтганини айтиб, эри билан тушган суратини эълон қилди — фото

Блогер эри суратга тушишни ёқтирмаслигини таъкидлади

Тиктокер Паризода никоҳдан ўтганини айтиб, эри билан тушган суратини эълон қилди — фото

Инстаблогер, тиктокер Паризода Усмонова Instagram саҳифасида никоҳдан ўтганини айтиб, эри билан тушган суратини эълон қилди.

Паризода никоҳдан ўтганидан кейин у йигитни «эрим» деб чақиришини таъкидлаган ва обуначиларидан энди шундай деб чақирса, урушмасликни сўраган. Шунингдек, тиктокер турмуш ўртоғи расмга тушишни ёқтирмаслигини айтган.

«Никоҳдан ўтдим. Эрим деб гапирсам майлими? Энди эрим десам урушиб бермайсизми? Бугун никоҳдан ўтдик. Ҳеч расмга тушмайди. Зўрға кўндирдим. Мен сенга блогерманми дейди», — деб ёзади Паризода.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝓟𝓪𝓻𝓲𝔃𝓸𝓭 (@parizoda__usmanova)

Шунингдек, блогер Instagram’даги пост остидаги изоҳда шаръий никоҳдан ҳам ўтганини айтган.

Тиктокер Паризода бўлажак эри билан тушган суратни эълон қилганди. Паризода 6 апрель куни туғилган кунини нишонлади. Шу куни унга бўлажак эри совға берган. Тиктокер Instagram саҳифасида айнан шу ҳолатдан фотосуратларни эълон қилган.

Бироқ актриса унинг юзини сир тутишни маъқул кўрган. Актрисанинг унаштирилган йигити унга гул, пуфаклар ва тақинчоқ совға қилган.

 

Тиктокер 28 март куни унаштирилганини маълум қилганди. Актриса бу ҳақда ўзининг саҳифасида маълум қилган. Паризода Усмонова фотиҳасидан фотоларни эълон қилган. У шу кунга қадар турмушга чиқаётганини сир тутган. Бунга эса шахсий ҳаёт сирли қолишини исташини сабаб қилиб кўрсатган. Актриса, шунингдек, кимга турмушга чиқаётганини ҳам сир сақлаган. Аммо унинг кузатувчилари куёв ким эканини тахмин қилган. Уларнинг фикрларига кўра, куёв Улуғбек Каримов. Чунки, Паризода бўлажак умр йўлдошининг исми У ҳарфидан бошланишини айтган. Лекин ҳалигача куёв айнан кимлиги номаълум.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝓟𝓪𝓻𝓲𝔃𝓸𝓭 (@parizoda__usmanova)

Паризода Усмонова 30 март куни тўйи қачон бўлишини ҳам айтганди. Тиктокер ўз Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга обуначиларидан бири тўйи қачонлиги ва эрининг ёши ҳақида сўради. Паризода Усмонова эса тўйи май ойида бўлишини маълум қилганди. Шунингдек, бўлажак умр йўлдоши ўзидан катта эканини, лекин ёшини айтишга рухсат йўқлигини билдирганди.

Шунингдек, тиктокер Паризода видеоларига бўлажак эрининг муносабати қандайлигини айтганди. Паризода ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири унга видеоларига бўлажак эрининг муносабати ҳамда тўйдан кейин қаршилик бўлиши ҳақида сўраган. Тиктокер эса ҳозирча қаршилик йўқлигини айтиб, лекин тўйдан кейин нима бўлишини билмаслигини таъкидлаган.