Янгиликлар

ТХТЯ–2022: Халқаро экспертлар туризмнинг янги тенденциялари ҳақида сўзлаб беради

Улар Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасидаги йирик форумда сўзга чиқади

ТХТЯ–2022: Халқаро экспертлар туризмнинг янги тенденциялари ҳақида сўзлаб беради

«Ипак йўлида туризм» 2022 Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида йирик форум бўлиб ўтади, унда етакчи маърузачилар иштирокида бир нечта секциялар тақдим этилади.

Форумда «Халқаро рақобат ва брендинг»; «Маданий мерос ва санъат»; «Зиёрат туризми» ва бошқалар каби секциялар ташкил қилинади. Секциялар давомида Ўзбекистон туризм саноатининг истиқболли йўналишлари тақдим этилади. Форумда хорижий мамлакатлардан келган таниқли маърузачилар сўзга чиқади. Улар орасида Становкин Сергей Серафимович – «BBC global news» тижорат хизмати раҳбари, Софи Ибботсон – «Ўзбекистон» туризм брендининг Буюк Британиядаги элчиси ва бошқалар бўлади.


Шунингдек, форум доирасида нафақат маҳаллий, балки хорижий машҳур блогерлар, инфлюенсерлар ва журналистларнинг ҳам чиқишлари кутилмоқда. Кўргазма ва ярмаркалар туризмни ривожлантиришнинг ўзига хос кўзгуси бўлиб хизмат қилади. Бундай халқаро тадбир ва форумларнинг ўтказилиши Ўзбекистон туризм саноатини халқаро даражага олиб чиқишда ўтиш босқичи бўлиб хизмат қилиши мумкин.