Янгиликлар

Такеши Китани Тошкент кинофестивалига ўзининг энг яхши ишини олиб келади

Картина кўплаб мулофотларни қўлга киритган

Такеши Китани Тошкент кинофестивалига ўзининг энг яхши ишини олиб келади

Режиссёр, машҳур актёр ва истеъдодли сценарий муаллифи, шунингдек, шафқатсиз якудза архетипи, консерватив япон жамиятининг провокатори, замонавий кинонинг энг кўзга кўринган намояндаларидан бири Такеши Китано кинофестивалнинг махсус меҳмони бўлади.

Китано ижодий учрашувларда қатнашади, шунингдек, томошабинларга ўзининг энг машҳур картиналаридан бири – «Сонатина»ни тақдим этади. Картина кўплаб мукофотларга сазовор бўлган ва ҳақли равишда режиссёрнинг энг яхши асарларидан бири ҳисобланади. Намойиш 17-центябр куни яқинлашиб келаётган Бутунжаҳон кино кунлари доирасида бўлиб ўтади. Намойиш тугаллангач, фильм режиссёри билан биргаликда драма муҳокамаси бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Япония кино кунлари доирасидаги фильмлар намойиши Ўзбекистон ва Япония элчихоналари кўмагида ташкил этилади.