Янгиликлар

ТАФ!22 тўртинчи Тошкент реклама фестивали танловга ишларни қабул қилади

Ишлар 5 сентябрга қадар қабул қилинади

ТАФ!22 тўртинчи Тошкент реклама фестивали танловга ишларни қабул қилади

ТАФ! Тошкент реклама фестивали – бу Ўзбекистон ягона тармоқ реклама воқеасидир. Кетма-кет тўртинчи йил мамлакат брендлари ва агентликлари танловда қатнашиш ва истеъмолчилар ҳамда халқаро профессионаллар ҳайъатига самарали коммуникация борасидаги ўз ютуқларини намойиш этиш, халқаро реклама конференцияси маърузачиларини тинглаш ҳамда ўз ишларига баҳо олиш имконига эга бўладилар.

Фестиваль дастурида: ТАФ!22 энг яхши реклама танлови, тўртинчи халқаро реклама конференцияси, ABC-шоу – жаҳоннинг энг яхши рекламалари коллекцияси, танлов ғолибларини тақдирлаш маросими, маҳорат сабоқлари ва воркшоплар.

ТАФ!22 энг яхши реклама танловига ишларни тақдим қилиш 2022 йил 1 июлдан бошланди. Танловда 2021-2022 йиллардаги муваффақиятли реклама лойиҳалари 12 та номинация бўйича қатнашиши мумкин. Энг аввало реклама кампанияларининг самарадорлиги баҳоланади. Танловда қатнашиш брендлар, шунингдек маркетинг хизматлари кўрсатувчи агентликлар ишларининг натижаларини кўрсатиш ва халқаро экспертлар ҳайъатининг баҳосини олиш имконини беради. Ғолибларни Ўзбекистондаги етакчи компанияларнинг 61 нафар вакилидан иборат танлов экспертлар ҳайъати ҳамда нуфузли халқаро ҳайъат саралайди. Параллель равишда, анъанага кўра, «tafuzbot» Telegram-ботида истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши ўтади, унда ўтган йил 40 мингдан зиёд киши қатнашган.

Диёр Мирзааҳмедов, TAF!22 фестивали ташкилотчиси:

«Тошкент реклама фестивали – бу мудом ривожланиб бораётган лойиҳа. Биз ҳар йили фестивалга бирор фойдали янгилик киритишга интиламиз. Бу йил, масалан, яна иккита танлов номинациясини қўшдик: брендинг ва дигитал. Агентликлар илтимосига кўра, халқаро ҳайъат форматини қайтардик, у фестиваль арафасида 12 та номинацияда фахрли платина совринлари соҳибларини аниқлайди. Маркетинг агентликлари таклиф этган яна бир формат – 21 октябрда реклама лойиҳалари қандай яратилиши ҳақида билишни истаган барча учун маҳорат сабоқларини ўз ичига олган очиқ эшиклар кунини ўтказиш.

Эслатиб ўтаман, танлов иштирокчиларининг барча ютуқлари Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг Брендлар ва агентликлар маркетинг самарадорлиги рейтингига киритилади. Ўтган йил танловда 117 та бренд ва агентликнинг 207 та лойиҳаси қатнашганди. Барчани энг яхши брендлар ва агентликларни бирлаштирувчи танловда қатнашишга таклиф этаман!», — дейди у.

ТАФ! миссияси – бу брендларни ривожлантириш, маркетинг ва реклама соҳасидаги мутахассисларни бирлаштириш ва ўқитишдир. Ғояларни, брендларнинг истеъмолчилар билан коммуникацияси самарадорлигини қиёслаш ва баҳолашдан чўчимаслик, энг яхши лойиҳаларни танлаш ва ҳали совринга сазовор бўлмаганларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашдир.

Танловда исталган бренд ёки агентлик қуйидаги номинациялар бўйича қатнашиши мумкин:

  1. New. Янги маҳсулот ёки хизматни жорий қилиш
  2. Branding. Брендинг
  3. Rebranding. Ребрендинг
  4. Traditions. Миллий қадриятлардан фойдаланилган кампания
  5. Integrated. Интеграйияланган кампания
  6. Celebrity. Машҳурлар иштирокидаги реклама кампанияси
  7. Digital. Digital-кампания
  8. SMM. SMM-кампания
  9. Seasons. Мавсумий кампания
  10. Community. Комьюнити, ҳамжамият, садоқатлилик дастурини яратиш
  11. One channel. Битта коммуникация каналига эга кампания
  12. Social. Ижтимоий муҳим вазифаларни ҳал қилиш

TAF!22 асосий саналари:

Ишларни қабул қилиш: 5 сентябрга қадар.

Ҳайъат ва истеъмолчилар овоз бериши: 12 сентябрь – 12 октябрь.

Тақдирлаш маросими: 22 октябрь.

Танлов тўғрисида батафсил ахборот: https://marketing.uz/tafest-konkurs-2022/uz/

Ташкилотчилар: Ўзбекистон маркетинг уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Ҳамкорлик материали