Янгиликлар

«Тўйим яқин эди». Феруза Норматова нега тўйи бўлмаслигини айтди — фото

Актриса 2022 йил турмушга чиқишни ният қилганини таъкидлади

«Тўйим яқин эди». Феруза Норматова нега тўйи бўлмаслигини айтди — фото

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида нега тўйи бўлмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, 2022 йил турмушга чиқишни ният қилган. Актриса Худодан доим хайрли умр йўлдош сўраганини айтди. Вайнер кузатувчиларига тўйи яқинлиги ҳақида айтгани бироқ тақдири ўхшамаганини таъкидлади. Феруза Норматова мухлисларидан бу ҳақда ундан сўрамасликни илтимос қилди. Актриса ҳозирча ҳаётида ҳеч ким йўқлигини ҳам айтиб ўтди.

«Бу йил, албатта, турмушга чиқаман, деб ният қилгандим. Аллоҳимдан доим хайрли умр йўлдош сўрадим. Сиз обуначиларимга тўйим яқин дегандим аммо тақдир эмас экан. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ адаштирмади. Агар бир эшик ёпилса, бошқа 10 та эшикларни очилади. Ҳозирча менга бу ҳақда савол берманг. Ҳаётимда ҳеч ким йўқ. Балки менга ҳозир танишиш таклифида бўлган ёки хайр ниятида бўлган инсонлар тақдиримга айланар. Яна билмадим», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вайнер Феруза Норматова тўйи бўлмаслигини айтганди. У ҳеч қандай тўй бўлмаслиги ва турмушга чиқмаётганини таъкидлади. Актрисанинг сўзларига кўра, ҳаётида ҳеч йўқ. «Спектакль тугади. Ниятингизга етдингиз», деб ёзади вайнер «stories»ига. Феруза Норматова ҳаётда кимдир оила қурмасдан яшаши керак бўлса, ўша инсон ўзи бўлишини айтди.

«Ҳеч қандай тўй бўлмайди. Мен турмушга чиқаётганим йўқ. Бугундан бошлаб ҳаётимда ҳеч ким йўқ. Ҳаммага раҳмат. Спектакль тугади. Қарсакларингиз. Ниятингизга етдингиз, табриклайман. Мен инсонларнинг борлиги билан бор бўлмадим. Йўқлиги билан ҳам йўқ бўлиб қолмайман. Бу ҳаётда ҳамма бахтли яшасин. Бир одам оила қурмасдан бахтсиз бўлиши керак бўлса, ўша мен бўлақолай», — дейди у.