Янгиликлар

«Тўйга тайёргарлик». Муниса Ризаева умрида илк бор таом тайёрлаш курсида ўқимоқда — видео

У ерга Салим бойвоччанинг қизи ҳам борган

«Тўйга тайёргарлик». Муниса Ризаева умрида илк бор таом тайёрлаш курсида ўқимоқда — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида умрида илк бор таом тайёрлаш курсига бораётганини маълум қилди.

У ошпазликдан хабари бўлган бир дугонасининг ёнига таом тайёрлашни ўрганиш учун борган. Хонанда 35 ёшида илк бор таом тайёрлаш курсига бораётганини таъкидлади. Актриса биринчи дарсида балиқ пиширишни ўрганган. Дугонаси хонандадан «Тўйга тайёрланяпсанми?», деб савол берганида, у «Албатта, турмушга чиқиш керак», деб жавоб берган. Шунингдек, Муниса Ризаева бораётган курсга Салим бойвоччанинг қизи Нилуфар Абдувалиева ҳам борган.

«Ҳайрли кун! Қаерга келганимга ишонмайсиз. Ниҳоят, 35 ёшимда овқат пиширишни ўргандим», — дейди хонанда.

Аввалроқ Муниса Ризаева «без макияж» ва филтерларсиз кўриниш берганди. Муниса Ризайева ушбу ҳолатидаги видеони Instagram саҳифасига жойлаган. Хонанда унга филтерлар керакмаслигини айтган.

«Филтер керак эмас», — деб ёзади хонанда.

Шунингдек, у янги «иномарка» сотиб олганди. У «Mercedes Benz» логотипи туширилган машинада суратга тушган. Бироқ Муниса Ризаева унинг айнан қандай русумли эканини кўрсатмаган. Актриса суратга «Хуш келибсан», деб ёзиб қолдирган. Хонанданинг аввалроқ айтган гапларини инобатга олиб, у «Mercedes G-Class AMG 63» автомобилини олганини тахмин қилиш мумкин. Муниса Ризаевага ушбу «тойчоқ» 156 минг долларга тушган.

«Хуш келибсан», — деб ёзади хонанда.