Янгиликлар

Тўйда келинни урган сурхoндарёлик йигитга қандай чора кўрилиши маълум бўлди — фото

Воқеа Узун туманида содир бўлган

Тўйда келинни урган сурхoндарёлик йигитга қандай чора кўрилиши маълум бўлди — фото

Сурхондарёданинг Узун туманидаги тўйда келинни урган йигитга қандай чора кўрилиши маълум бўлди.

Бош прокуратура матбуот котиби бу ҳақда маълумот берган. Унга кўра, видеодаги никоҳ тўйи 6 июнь куни бўлиб ўтган. Никоҳ оқшомида келин ва куёвга ўралган ҳолда ширинлик берилиб, уни ким биринчи бўлиб очиш (сюрприз) ўйини ўтказилган. Келин биринчи бўлиб шартни бажаргани учун йигитнинг жаҳли чиққан ва унинг бошининг орқасига урган. Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ҳамда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ томонидан фуқаро Х.Р. (қуёв)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган. Бундан ташқари, куёв ва келин ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган.