Янгиликлар

Суннат Намозов клипларда ёмғир ёғдириш учун қанча пул сарфланишини айтди

Клипмейкер яна бир қанча саволларга жавоб берган

Суннат Намозов клипларда ёмғир ёғдириш учун қанча пул сарфланишини айтди

Режиссёр, клипмейкер Суннат Намозов «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида фаолиятидаги энг қиммат клип қайсилигини ва қанчага олганини айтди.

Ушбу клип Жасур Мавлоновнинг «Майин-майин» таронасига ишланган. Унга 160 миллион сўм миқдорида маблағ кетган. Унинг 600 доллари ёмғир ёғдириш учун кетган. Шунингдек, у агар иложи бўлса, Баҳром Назаровнинг «Қаро-қаро» клипини қайта олган бўларди.

«Ёшлар орасидаги энг яхши клипмейкер Ҳаби Набиев. Агар иложи бўлганда, Баҳром Назаровнинг ‘Қаро-қаро’ клипини қайта олгандим. Чунки 3 кун давомида олинган. Суратга олиш жараёнига Шоҳруҳ Ҳамдамов доим кечикиб келади. Лекин у яхши актёр. Энг қиммат клип Жасур Мавлоновнинг ‘Майин-майин’ таронаси учун олинган. Ҳозирги курс билан 160 миллион сўм атрофида кетган. Пулнинг асосий қисми ёмғир учун кетган. 600 долларга ёмғир ёғдирганмиз», — дейди у.

Аввалроқ Улуғбек Қодиров янги сериалга Ўзбекистондаги энг юқори гонорар эвазига тушаётгани маълум бўлганди. Бу ҳақда «Shoubiz.uz» манбаси маълум қилганди. Унга кўра актёр «Юр муҳаббат» сериалида юқори гонорар эвазига тушмоқда. Бироқ аниқ сумма айтилмаган. Актёр ушбу сериалда бош рол Умарни гавдалантиради. Унинг севгилиси ролини эса актриса Ситора Олимжонова ўйнаган.

«Юр муҳаббат» сериали драма жанрида бўлиб, бир мавсумида 50 та қисм бор. Уларнинг давомийлиги 35-45 дақиқани ташкил қилади. Сериал продюсери Руслан Мирзаев, режиссёр Шуҳрат Саломов. Улуғбек Қодиров ва Ситора Олимжоновадан ташқари, Гавҳар Зокирова, Шуҳрат Умаров, Азиза Ҳалилова, Рихситилла Абдуллаев ва Карен Гафуржановлар ҳам сериалда роль ижро этган.