Янгиликлар

Суғдиёна Азимова қайси ролини кўпроқ яхши кўришини айтди — фото

Бу ҳақда ундан кузатувчиларидан бири сўраган

Суғдиёна Азимова қайси ролини кўпроқ яхши кўришини айтди — фото

Актриса Суғдиёна Азимова Instagram саҳифасида ўзи ўйнаган қайси фильмни яхши кўришини айтди.

У саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ўзи ўйнаган қайси кинони яхши кўришини сўраган. Актриса эса «Қайсаргинам» дея ёзиб қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суғдиёна Азимова пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилганди. У саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири Суғдиёна Азимованинг табиий гўзаллиги ҳақида ёзган. Актриса бунга жавобан лабига гел қилдирганини айтган. Бироқ у ҳозирда бундан афсусда. Актриса лабидаги гелни эритиб юбормоқчилигини таъкидлаган.

«Лабимга гел қилдирганман. Бундан жуда афсусдаман. Билмадим лекин бекор қилибман, деб афсусландим. Энди эритиб юбормоқчиман», — дейди у.

Шунингдек, кузатувчиларидан бири бунинг салбий томонлари ҳақида гапиришни сўраган. Суғдиёна Азимова эса лабга гел қуйишнинг ёмон томони йўқлигини таъкидлаган. Гел эритмоқчилигига сабаб эса кадрда ўзига ёқмагани.

«Ёмон томони йўқ лекин ўзимга кадрда кўринганда ёқмади», — дея таъкидлади актриса.

Шунингдек, актриса болалигидаги суратини эълон қилганди. Кузатувчилари Суғдиона Азимовадан ёшлигидаги расмлардан қўйишни сўраган. Актриса эса бу илтимосни жавобсиз қолдирмай болалигидаги суратни эълон қилган. Расмда унинг болалигидан бери қанчалик ўзгарганини кўриш мумкин.