«Сизнинг уйингизда шундайдир». Умид Ҳайдаров Дурдона Қурбоновага жавоб қайтарди
«Менга алам қилади», — дейди у
Актёр, «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умиджон Ҳайдаров ўғил бола билан гаплашмаган қизнинг ўзи йўқлигини айтган актриса Дурдона Қурбоновага жавоб қайтарди.
Унинг сўзларига кўра, баъзи актёр, актрисаларни кўкка кўтариляпти. Бироқ актёр уларнинг ҳаттоки, интервьюсини ҳам ўйламай бераётганини айтди. Умид Ҳайдаров миллионлаб ‘подписчиккаʼ эга актриса интервьюсида ўғил бола билан гаплашмаган қизнинг ўзи йўқ деган фикрини танқид қилди. У ўзининг, жиянларининг, дўстларининг қизлари ундай эмаслигини таъкидлади.
«Менга алам қилади. Қандай қилиб актрисаларни, қайсидир актёрларимиз кўкларга кўтаришяпти. Лекин керак бўлса интервьюсини ўйламай беряпти. Анави куни биттаси ўғил бола билан гаплашмаган қизнинг ўзи йўқ дейди. Менда бор. Менинг жиянларимда бор. Сизнинг уйингизда шундайдир. Менинг шундай дўстларим бор. Аҳли аёлини, сингилларини қаттиқ ушлаган. Бу миллионда ‘подписчиккаʼ эга актрисанинг гапи. Ҳозир жаҳлим чиқиб кетди шунинг учун гапирдим», — дейди у.




