Янгиликлар

Ситора Олимжонова уни озғин деганларга жавоб қайтарди — фото

«Эътибор ва ҳавотир учун раҳмат», — дейди у

Ситора Олимжонова уни озғин деганларга жавоб қайтарди — фото

Актриса, хонанда Ситора Олимжонова Instagram саҳифасида уни озғин деганларга жавоб қайтарди.

Унинг сўзларига кўра, охирги пайтлар шу гапни ҳамма жойда эшитяпти. Актриса касал эмаслиги ва ҳеч нимадан сиқилмаётганини айтиб ўтди. Хонанда шу кўриниши ўзига ёқаётган бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ситора Олимжонова эътибор ва ҳавотир олгани учун кузатувчиларига раҳмат айтди.

«Охирги пайтлар юрган йўлимда, борган жойимда фақат шундай гаплар эшитаман. Нима учун семиришга ҳаракат қилмаяпман? Мен касал эмасман, нимадандир сиқилмаяпман. Балки бу менга ёқаётгандир. Эътибор ва ҳавотир учун раҳмат», — деб ёзади актриса.

Юлдуз Турдиева 3 минг долларлик кийимини танқид қилганларга жавоб қайтарган. У саҳифасига халқ хизматларидан биридаги видеосини жойлаган. Хонанданинг кузатувчилари видео остида унинг пиджаки ҳақида бир қанча изоҳ ёзиб қолдирган. Юлдуз Турдиева эса пиджаки ўзига ёққани учун кийишини таъкидлади. Хонанданинг кийими «Balmain» брендининг маҳсулоти. Унинг нархи эса 3 минг долларни ташкил қилади.

«Instagram’га халқ хизматидаги видеоларни бирини қўйгандим. Баъзи опа-сингилларимиз ‘Исиб кетмадингизми? Неча кундан бери фақат шу пиджакдасиз. Ғалатимасми?’, деб ёзяпти. Биринчидан бу ўзимга ёқади. Бу ‘Balmain’ жуда ҳам қимматбаҳо. Менинг неча йиллик орзуимдаги пиджак. Илтимос, шунинг учун ҳар хил гапларни ёзманг. Мен ўзимга қулай кийимни кияман. Мен учун қўшиқларимни эшитиб, маза қилсангиз кифоя», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лола очиқ кийинишини танқид қилганларга жавоб қайтарганди. У 23 аввгуст куни саҳифасида қизи Шаҳина ва ўғли Диёр билан тушган суратини жойлаган. Суратда хонанда ҳамда қизи чўмилиш кийимида бўлган. Шу сабабли актрисанинг кузатувчилари пост остида салбий изоҳлар ёзиб қолдирган. Улар Лола ўғлининг олдида бундай кийимда кўринишга уялиши кераклиги ҳақида ёзган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

Шунингдек, Луиза Расулова кўйлагини йиртиқ деганларга жавоб қайтарганди. У саҳифасидаги баъзи бир «ақлли» кузатувчилари учун махсус видео олганини айтди. Актриса мухлислари йиртилган деб ўйлаган кўйлагининг ҳолатини кўрсатган. Бошловчи кўйлагининг ҳеч қаери йиртилмаганини айтган. Луиза Расулова обуначиларидан уни тинч яшашга беришларини сўраган.

«Бу видео баъзи бир ‘ақлли’, жуда ҳам кўзи яхши кўрадиганлар учун. Мана шу тўйда кийган кўйлагим. Изоҳларда қаеридир йиртилгани ҳақида ёзишибди. Ҳеч қаери йиртилмаган. Охири нимадир топиш керак-ку. Тинч яшашга беринг. Сизнинг кўзингиз яхши кўрмаса, бу бировнинг кўйлаги йиртилиб қолди дегани эмас», — деб ёзади Луиза Расулова.

Шунингдек, актрисанинг «stories»ига ҳам бир қанча кузатувчилари изоҳ ёзган. Улардан бири худди шу кўйлакни биринчи бўлиб Шаҳло Аҳмедова кийганини айтган. Луиза Расулова эса бу кийимини биринчи марта 1 йил олдин кийганини таъкидлаган. Шундан сўнг бошловчининг бир мухлиси энди салбий фикр ёзадиганлар унинг эски кўйлак кийгани ҳақида ёзишини айтган.