Янгиликлар

Ситора Фармонова янги машина сотиб олди — видео

Актриса янги машина сотиб олиш учун 1 соат вақти кетганини айтди

Ситора Фармонова янги машина сотиб олди — видео

Хонанда, актриса Ситора Фармонова Instagram саҳифасида янги машина сотиб олганини маълум қилди.

У «Malibu Premier» автомобилини сотиб олган. Хонанда 1 кун ичида олдинги машинасни сотиб, банкдан пулини олиб, автосалондан янгисини олган. «Malibu»ни расмийлаштириш учун эса 1 соат вақти кетган. Ситора Фармонова автомобилининг ички кўринишини ҳам кўрсатган.

«1 куннинг ўзида машинамни эрталаб сотиб, банкдан пулни ўтказиб, автосалонга келяпман. Янги машинани олиш учун 1 соат вақтим кетди. Энди эса уйга қараб ҳайдаймиз», — дейди Ситора Фармонова.

Эслатиб ўтамиз, Феруза Норматова 25 апрель куни ота-онасига машина совға қилганди. Феруза Норматова буни опа-сингиллари ва укаси билан биргаликда қилган. Уларнинг шундай орзуси бўлган. Актриса 9 март куни автомобиль учун тўловни амалга оширган. Улар ота-онасига «Chevrolet Cobalt» машинасини совға қилган.

«Опа-сингилларим, укам ва менинг яхши, чиройли орзуимиз бор эди. Шуни рўёбга чиқариш учун автосалонга мурожаат қилдим. Ота-онамиз учун машина совға қилмоқчи эдик. 9 март куни шунинг тўловини амалга оширдим», — деди актриса.

Шунингдек, Феруза Норматова 21 апрель куни машинани кўриш учун борган. Актриса ота-онасини ифторликка опасиникига жўнатган. Улар безатиш ишларини қилиш учун шундай режа тузган. Феруза Норматова оила аъзолари билан ота-онасига 25 апрель куни машинани топширган.

«Мен 21 апрель куни машинани кўргани келдим. Ота-онамни опам ифторликка олиб кетганди. Бемалол безатиб, тайёргарлик кўриш учун шундай режа тузгандик. 25 апрель машинани топширдик», — дейди у.

Ярим миллиард сўмга машина олган Дилими синглисига ҳам автомобиль совға қилганди. У «Миллион» жамоасининг концертидан чиқиб, синглисини табриклагани борган. Актёр унга «Nexia 3» автомобилини совға қилган. Дилшод Назаров бу видео орқали мақтаниш нияти йўқлигини таъкидлаган. У яқинларга бўлган эътиборни йўқотмаслик кераклигини айтган.

«Ҳозиргина ‘Миллион’ жамоасининг концертидан чиқдик. Бугун битта-ю битта синглимнинг туғилган куни. Бу видео билан сизларга мақтаниш ниятим йўқ. Ўзингизнинг жигарингиз, яқинингизга бўлган эътиборни йўқотманг. Уларни асраб-авайланг», — дейди у.

Хонанда Канизанинг турмуш ўртоғи унга янги машина олиб беришини маълум қилганди. Канизага эри кўнглига ёққан машинасини совға қилишини айтган. Улар автомобиль олиш учун борган. Хонанда у ерда бир нечта машина ҳайдаб кўришини таъкидлаган. Актриса «Jetour x90 plus»ни ҳайдаб кўргач, унга шу ёққанини айтган.

«Ҳаммага табрик учун раҳмат. Кўриб турганингиздек мен ‘Hongqi’ компаниясига келдим. Турмуш ўртоғим ‘Бирор машинани танла. Кўнглингга ёққанини совға қиламан’, деди. Қайси бирини танлашни билмаяпман. Ҳозир 2-3 та модель кўрамиз», — дейди у.