Янгиликлар

Феруза Норматова ота-онасига машина совға қилди — видео

Актриса буни Рамазон муносабати билан олган

Феруза Норматова ота-онасига машина совға қилди — видео

Актриса Феруза Норматова ота-онасига машина совға қилганини маълум қилди.

Феруза Норматова буни опа-сингиллари ва укаси билан биргаликда қилган. Уларнинг шундай орзуси бўлган. Актриса 9 март куни автомобиль учун тўловни амалга оширган. Улар ота-онасига «Chevrolet Cobalt» машинасини совға қилган.

«Опа-сингилларим, укам ва менинг яхши, чиройли орзуимиз бор эди. Шуни рўёбга чиқариш учун автосалонга мурожаат қилдим. Ота-онамиз учун машина совға қилмоқчи эдик. 9 март куни шунинг тўловини амалга оширдим», — деди актриса.

Шунингдек, Феруза Норматова 21 апрель куни машинани кўриш учун борган. Актриса ота-онасини ифторликка опасиникига жўнатган. Улар безатиш ишларини қилиш учун шундай режа тузган. Феруза Норматова оила аъзолари билан ота-онасига 25 апрель куни машинани топширган.

«Мен 21 апрель куни машинани кўргани келдим. Ота-онамни опам ифторликка олиб кетганди. Бемалол безатиб, тайёргарлик кўриш учун шундай режа тузгандик. 25 апрель машинани топширдик», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳамдам Собиров қайнонасига 600 миллион сўмлик машина совға қилганди. Унинг қайнонаси билан автосалонда машинани сотиб олаётгани акс этган видео тарқалди. Хонанда унга «Chevrolet Tahoe»ни олиб берган. Ҳозирда унинг нархи 598 миллион сўмдан 948 миллон сўмгача суммани ташкил қилади. Хонанда қайнанасига фарзандли бўлгани муносабати билан шундай автомобиль олиб берган. У келажакда бундан ҳам яхши машина олишни ният қилган.

Каниза Севарага оқ рангли «Gentra» автомобилини ҳадя қилган. Хонанда администраторининг ўғлига «машина ёқдими», деб савол берган. У эса машина ёқмаганини таъкидлаган. Бола унга қора рангли машиналар ёқишини айтган.

Аввалроқ Зарнигор Ғаниева ҳам ўғлига туғилган куни муносабати билан машина совға қилганди. Унинг сўзларига кўра, машинани ўғлининг туғилган кунига совға қилишни режалаштирган. Бироқ машина мўлжалланган вақтга салондан чиқмаган. Шу сабабли, совға кечиккан. Актриса машинани ўғли хатми Қуръон туширгани ва яхши ўқигани учун совға қилган. У Аъзимжонга совға қилган машина «Nexia 3». Унинг ҳозирдаги ўртача нархи 110 миллион сўмни ташкил қилади.

Актёр Азамат Ахроров эса отаси 65 ёшни қаршиланида унга «Gentra» олиб берганди. Ҳозирда ушбу машинанинг ўртача нархи 120-140 миллион сўмни ташкил қилади. Актёр анчадан бери шундай ният қилганини айтган. Азамат Ахроров доим отасига ўхшашга ҳаракат қилганини таъкидлаган. У ҳар бир эркакка отаси учун машина олиб бериш насиб қилишини тилаган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Azamat Axrorov (@azamat_axrorov)

Хонанда Дилфуза Исмоилова келининг отасига машина ҳадя қилган. Машинани қудасиникига келини ҳайдаб келган. Машинанинг калитини Дилфуза Исмоилова қудасига берган. Хонанда келинининг отасига «Spark» автомобилини совға қилган. Актриса келини номидан совға қилганини таъкидлаган.

«Аристократлар» жамоаси етакчиси Жаҳонгир Хўжаев ўз тўйида отасига машина совға қилганди. Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига «Hyundai Tucson» автомобилини совға қилганди. У онаси ва қайнонасига эса Малика Равшанованинг «Бу менинг онам» қўшиғи садолари остида гулдаста тақдим этган.

Кўпчилик санъаткорлар отасига машина совға қилаётган бир пайтда Митти вине онасига автомобиль олиб берганди. Фарҳод Манноповнинг онаси 4 апрель, душанба куни ўз туғилган кунини нишонлаганди. Шу муносабат билан блогер унга машина ҳадя қилган. У нархи 145 миллион сўм бўлган «Тracker» автомобилини совға қилган.