Янгиликлар

Шукурулло Исроилов Юлдуз Усмоновани қизғониб, Малик билан «жанжаллашди» — видео

Малик хонанда билан дуэт куйлаган

Шукурулло Исроилов Юлдуз Усмоновани қизғониб, Малик билан «жанжаллашди» — видео

Қизиқчи, бошловчи, актёр Шукурулло Исроилов Юлдуз Усмоновани қизғониб, Малик билан «жанжаллашди».

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова хонанда Малик билан куйлаган «Ёр бийў» номли қўшиғини тақдим этди. Тақдимот пайти Шукурулло Исроилов Малик билан ҳазиломуз кўринишадаги кичик томоша ҳам кўрсатди. Унда Малик хонандага суяниб куйлай бошлаганда, қизиқчи уни итариб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова илк бор концертидаги мухлисларига нисбатан қўполлигига изоҳ берганди.

Хонанда куйлаётган вақтда томошабинлар орасида шовқин кўтарилганини, бунга эса парда сабаб бўлганини таъкидлаган. Лекин концертни чиройли ўтказиб олганини қайд этган.

«Бугун иккинчи концерт жуда ажойиб бўлди. Ҳадеб бақир-чақир бўлди. Нимага бақир-чақир бўляпти, бақирма десам яна бақиради. Парда тиқилиб қолибди. Бир-бирининг устига ўралашиб қолибди. Кимдир тепага чиққан сал қолибди. Назар бор десам ишонасизми. Лекин чиройли ўтказиб олдик. Концертга келганларнинг ҳаммаси соғ-саломат, эсон-омон уйига етиб олсин», — дейди Юлдуз Усмонова

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nilufar Usmonova (@nilufarusmonova)

Аввалроқ ушбу вазиятга Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерасияси раиси ўринбосари Ином Тагаев муносабат билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳолат 12 март куни бўлиб ўтган.

«Кеча ижтимоий тармоқларда бугунги кунда Халқлар дўстлиги санъат саройида бўлаётган Юлдуз Усмонованинг концертида бўлган ҳолат бўйича маълум бир қисм кенг тарқалди. Бевостида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозига сабаб бўлди. Биз бу ҳолатнинг тўлиқ видеформатига эга эмасмиз. Лекин биз ҳам исмеъмолчи манфаат нуқтаи назаридан ўз муносабатимизни бериш мақсадида ҳолат бўйича танишдим. Ҳолат 12 март куни бўлган.

Хонанда қўшиқ айтиш жараёнида айрим томошабинлар томонидан саҳна пардасининг тўлиқ кўтарилмагани айтилган. Хонанда бу гапга тушунмаган ва яна куйлашни давом эттирган. Томошабинлар томонидан эса бир неча бор айтилган. Шунда хонанда қўшиқни тўхтатиб эътироз билдирган. Ҳолатни ўрганиб чиқдик. Бугун ‘Ўзбекконсерт’ давлат муассасасининг раҳбарияти билан боғландик. Чунки бунда лицензия берувчи ташкилот Ўзбек концерт. Бундан ташқари санъаткорнинг лицензия талаблари бор. Яъни одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш. Одоб қоидалари бузилган. Бундан ташқари, истеъмолчига қўпол муомала қилинган. Бу ҳолат бўйича раҳбарият билан гаплашдим, биз ‘Ўзбекконсерт’га хатимизни беряпмиз. Биз концертдан тўлиқ видеони оламиз. Якуний хулосамизни айтамиз», — дейди Ином Тагаев.

Юлдуз Усмонова саҳнада барча мухлисларидан жимлик талаб қилган. У жуда асабий ҳолатда мухлисларига бақирган. Маълум бўлишича, бир қатор аёллар парда охиригача кўтарилмагани учун жанжал кўтарган. Шундан сўнг Юлдуз Усмонова асабийлашган ва ҳаммадан тинчлик талаб қилган.

«Пулингизга ўн баробарини оляпсиз. Аёллар илтимос қиламиз, агар бунақа бўладиган бўлса кетавераман. Ўзларингни билиб ўтиринглар узоқ яқиндан келганлар. Бунақа ишингни бошқа концертда қиласан. Жим ўтирамиз. Чироқни бер залга бақираётганларнинг юзларини кўрайлик. Бошқа жойлада қиласиз бу ишингизни. Бақираётган ким эди , чиқин бу ёққа. Сиз бақираётганмидингиз, туриб келингчи буёққа, нима деяётган эдингиз. Парда бўлса менда эмаску айб. Концерт дедиларинг қўшимча беряпмиз», — дейди хонанда.

Шунингдек, ҳолатга Маданият вазирлиги ҳам муносабат билдириб, хонанданинг ҳам, томошабинларнинг ҳам айби борлигини таъкидлаган.

Вазирлик ахборот хизматининг берган маълумотларига кўра, шу куни ўтказилаётган концертда техник носозлик сабаб парда тўлиқ очилмай қолган. Шунда томошабинлар кескин норозилик билдирган. Юлдуз Усмонова эса буни ҳақорат дея тушунван ва ҳиссиётларга берилиб кетган. Таъкидланишича, хонанданинг бундай вазиятда ҳиссиётларга берилиши нотўғри. 

«Санъаткор ҳар қандай ҳолатда ҳам ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилмай, вазиятни тўғри баҳолай олиши, ўзини тута билиши, муомала маданияти, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, айниқса, саҳнада, мухлислар билан мулоқот жараёнида уларга нисбатан самимий муносабатда бўлиб, ҳурматини жойига қўйиши шарт. Бу унинг маънавий бурчи ҳисобланади. Маданият вазирлиги ушбу тартиб-қоидаларга зид равишда қилинган ҳатти-ҳаракатларни ҳеч қачон ёқламайди ва кескин қоралайди», дейилади хабарда. 

Бироқ, вазирлик томошабинларга ҳам танбеҳ бериш кераклигини, чунки улар жамоат жойида одоб-ахлоқ қоидаларини бузганини қайд этган. 

«Албатта, концерт-томоша жараёнларида томошабинлар чекига тушадиган масъулият ҳам борки, юртдошларимиз масаланинг ушбу жиҳатига ҳам эътибор қаратишлари зарур. Яъни, санъаткордан маданият талаб қиладиган, унга эътироз билдирадиган жамият, айни пайтда, жамоат жойида ўзини тутишни билмайдиган, этика қоидаларини қўпол равишда бузиб, омманинг маданий ҳордиқ олишига, кайфиятига салбий таъсир ўтказадиган ва халақит қиладиган томошабинларни тартибга чақириб, керак бўлса, уларга танбеҳ бериши ҳам лозим. Шунда ҳаммаси адолатдан бўлади», — дейилади муносабатда.