Янгиликлар

Шоира Отабекова унга «пастел» таклиф қилган санъаткор ҳақида гапирди

Хонанда, актриса Шоира Отабекова YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида унга «пастел» таклиф қилган санъаткор ҳақида айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа энди машҳурликка эришаётган пайтида содир бўлган. У инсон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист бўлган. Хонандага «Ниҳол», «прописка» учун шунақа таклиф бўлганини айтди. «Бунга анча йиллар бўлган. Мен йўқ дегандим албатта. Мен санъаткорман, ашулачиман. Ўзимнинг […]

Шоира Отабекова унга «пастел» таклиф қилган санъаткор ҳақида гапирди

Хонанда, актриса Шоира Отабекова YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида унга «пастел» таклиф қилган санъаткор ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа энди машҳурликка эришаётган пайтида содир бўлган. У инсон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист бўлган. Хонандага «Ниҳол», «прописка» учун шунақа таклиф бўлганини айтди.

«Бунга анча йиллар бўлган. Мен йўқ дегандим албатта. Мен санъаткорман, ашулачиман. Ўзимнинг касбим бор. Дарров йўқ деганман. Ўша пайти муаммо бўлган. Ички ‘запретʼ бўлганман. Биринчиси ўша инсонни деб бўлган. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. Энди танилишни бошлаган пайтим эди. ‘Ниҳолʼ, ‘пропискаʼ, машҳур хуллас ҳамма нарса учун шунақа таклиф бўлган. Кейин мен рад этганман. Бу нарса анча оёғимга болта урган. Мустақиллик, Наврўз байрамларидан, тадбирлардан йўқ бўлганман», — дейди у.