Шоҳрух «Уммон» қайта тиклангани тўғрисидаги саволга жавоб берди
Аввалроқ Зоҳид жамоанинг янги қўшиғи премьера қилинишини айтганди
«Уммон» гуруҳининг собиқ вакили Шоҳрух жамоа қайта тиклангани ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Зоҳид гуруҳнинг «Эй нигор» қўшиғи тез кунда премьера қилинишини маълум қилганди. Шундан сўнг «Уммон» қайта тиклангани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Шоҳрухнинг сўзларига кўра, гуруҳ тикланмайди. «Эй нигор» қўшиғи эса эски ёзилган, аммо тақдим этилмаган. Зоҳид уни премьера қилмоқчи бўлган.
«Жуда кўп келди шу савол умумий қилиб жавоб бераман, Уммон қайта тикланмайди. Эй нигор эски чиқмаган қўшиқ эди. Озимни ҳам эсимда йўқ экан. Айрим сабабларга кўра ўша пайт чиқмай қолган экан. Ўшани Зоҳид чиқармоқчи бўлди, лекин чиқармайдиган бўлдик», — дейди Шоҳрух.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Манго» гуруҳи аъзолари «Уммон»нинг қайта тикланишини хоҳлашини айтганди.
Шунингдек, «Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси, тадбиркор Шоҳруҳ Исамуҳаммедов гуруҳ вакиллари ҳозирда нима иш билан шуғулланаётганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, гуруҳ 10 йил давомида олиб броган фаолиятида анча пул топилган, бироқ учга бўлиш мажбурияти ҳам бўлган.




