Янгиликлар

Шоҳруҳхонга дўсти «Lexus» совға қилди — видео

Ушбу машинанинг нархи 65 000 дан 241 000 долларгача бўлади

Шоҳруҳхонга дўсти «Lexus» совға қилди — видео

Хонанда, актёр Шоҳруҳхон Instagram саҳифасида яқин дўсти унга «Lexus LX 570» автомобилини совға қилганини маълум қилди.

Хонанда бу ҳаётидаги қувончли кун бўлганини таъкидлади. Актёр дўстига машина учун раҳмат айтган ва унга ўхшаган инсон бўлишни ният қилган. Ушбу автомобилнинг нархи 65 000 дан 241 000 долларгача бўлади.

«Бугун ҳаётимда жуда қувонарли кун бўлди. Яқин дўстим менга машина олиб берди. У менга ‘Lexus LX 570’ автомобилини совға қилди. Яхши кунларимда доим ёнимда туради. Мен ҳам сенга ўхшаган инсон бўлай», — дейди хонанда.

Хонанданинг турмуш ўртоғи Асал Шодиева Instagram саҳифасида «Lexus LX 570»нинг ёнида тўнғич ўғли ва эри турган суратни эълон қилган. Актриса расмга изоҳ бермаган.