Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедoва ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — фото

Дизайнер мухлисининг гапига муносабат билдирган

Шаҳзода Муҳаммедoва ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — фото

Актриса, дизайнер, бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Бошловчининг кузатувчиларидан бири унга пошнали оёқ кийими киймасликни маслаҳат берган. Агар шундай қилса, ҳомиладорлигида оёқ томирлари чиқиб кетишини айтган. Актриса эса бу гапдан ҳайратдалигини таъкидлаган. Дизайнер ҳомиладор эмаслигини айтган. Унинг сўзларига кўра, сир бекитадиган одати йўқ.

«Туҳмат деб қабул қилайми ёки башорат? Ҳайратдаман. Нега ҳомиладорлигимни ўзим билмайман. Агар шундай бўлса, ўзим хабар бераман. Ҳавотир олманг. Сир беркитадиган одатим йўқ», — деб ёзади актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедованинг онаси қизи билан ишламай қўйганига изоҳ берганди. Гулмира Муҳаммедова ҳозирда актрисаларнинг кўпчилиги юлдузлик касаллигига учраётганини айтди. У қизини шундан сақлаш учун қаттиққўл бўлган. Актриса қизининг хатолари ёки хатти-ҳаракатидаги нотўғри нарсаларни ўзига айтган ва буни такрорламаслигини тайинлаган.

«Кўп актрисаларни кузатяпмиз, юлдузлик касаллигига учраб қоляпти. Бу синовли ўтиш давридан ўтолмай қолаётганлари ҳам бор. Худди шу масалада мен Шаҳзодага қаттиқ турганман. Майли, мени ёмон кўрсанг ҳам, оёғинг ердан узилмасин, қоқилмаслик учун сени танқид қиладиган инсон бўлиб қоламан дер эдим. Саҳна ортида барибир урушиб турадиган продюсер бўлади. Саҳнага чиққанида қаерда хато қилаётган ёки хатти-ҳаракатлари нотўғри бўлаётган бўлса, концерт бўладими ёки бошқа суратга олиш жараёнлари бўладими, дарров саҳна ортига ўтиб, мана шу ерларида хато қилаётганини, қайтиб шуни такрорламаслиги кераклигини айтар эдим», — дейди у.

Шунингдек, актирса насига Умра сафарига йўлланма совға қилганди. Унинг сўзларига кўра, онаси учун совғани қандай қилиб кутилмаган тарзда бериш ҳақида кўп ўйлаган. Шаҳзода Муҳаммедова ўзи дизайнер бўлгани учун ҳамма нарсани эстетик кўринишда беришни исташини таъкидлади. Актриса йўлланмани катта оқ қутининг ичига солган. Унинг атрофини оқ атиргуллар билан безатган. Шунингдек, бошловчи қутининг ичига оқ рангли жойнамоз ва тасбеҳ ҳам солиб, онасига совға қилган.

«Онажоним учун тайёрлаган совғам. Умра сафарига йўлланмани қандай қилиб сирли ҳамда кутилмаган кўринишда тақдим этишни узоқ ўйладим ва охири ўйлаб топдим. Ўзим дизайнер бўлганим учун ҳар нарсани эстетик кўринишда тақдим этишни севаман», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)