Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова илк бор келинлик уйини кўрсатди — видео

Актриса улар билан тушган суратини ҳам эълон қилган

Шаҳзода Муҳаммедова илк бор келинлик уйини кўрсатди — видео

Дизайнер, бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида илк бор келинлик уйини кўрсатди.

Актриса қайнота-қайнанаси ва эрининг холаси Умра сафаридан келганда, уларни кутиб олиш учун Қашқадарёга борган. Шунда Шаҳзода Муҳаммедова қайнопалари билан бир хил кийим кийган. Актриса 5 нафар қайнопаси борлигини айтиб, уларнинг ҳар бири зўр инсон эканини таъкидлаган.

Шунингдек, бошловчи қайнанаси асли фарғоналик эканини айтди. Унинг қайнотаси ўша томонга борганда, рафиқасини севиб қолиб, Қаршига олиб қочиб келган. Шаҳзода Муҳаммедова маросим учун овқат қилишга келган ошпаз билан суҳбатлашган ва шу жараённи видеога олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малика Равшанова Шаҳзода Муҳаммедовани йиғлатганди. Шаҳзода Муҳаммедованинг қайнота қайнана ва эрининг холаси Умрадан қайтган. Шу муносабат билан Марат Ҳайруллаевичнинг туғилиб ўсган ҳовлисида зиёратдан қайтганларни кутиб олиш бўлган. Шунда Малика Равшанова «Бу менинг онам» ва «Дадажоним» қўшиқларини куйлаган. Хонанда иккинчи қўшиғини куйлаган пайти Шаҳзода Муҳаммедова йиғлаган. Бунга эса дизайнернинг отасидан эрта ажралиб қолгани сабаб бўлган. Актриса отаси ҳаёт бўлгани ҳаммаси бошқача бўлишини таъкидлаган.