Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова эри клипларда тушишига рухсат бермаслигини айтди — видео

Актриса қизи билан Воҳиджон Исоқовнинг клипида суратга тушган

Шаҳзода Муҳаммедова эри клипларда тушишига рухсат бермаслигини айтди — видео

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи клипларда суратга тушишига рухсат бермаслигини айтди.

У Райҳон Ғаниеванинг янги клипида суратга тушмоқда. Бу Милананинг 2 ёшидаги иккинчи клипи. 2 ёшли актриса олдин Воҳиджон Исоқовнинг «Қизим» қўшиғининг клипида суратга тушган. Шаҳзода Муҳаммедованинг эри уни кино ва клипларда суратга тушишига кўпинча рухсат бермайди. Бироқ Райҳон Ғаниеванинг клипида суратга тушишида қаршилик қилмаган. Чунки турмуш ўртоғининг партнёри Муҳаммадали Алиев унинг дўсти.

«Райҳон Ғаниева Миланани янги клипга таклиф қилди. Кўчада момоқалдироқли ҳаво. Шундай ажойиб ҳавода клип суратга оляпмиз. Тез кунда Райҳон Ғаниева томонидан янги клипни томоша қилишингиз мумкин. Бу Милананинг 2 ёшидаги иккинчи клипи. Эътибор берган бўлсангиз кино ва клипларда суратга тушмаяпман. Партнёрим эримнинг дўсти бўлгани учун рози бўлди», — дейди у.

Шаҳзода Муҳаммедова қизининг туғилган кунида қандай совғалар келганини кўрсатган. Шаҳзода Муҳаммедова 22 апрель куни «Barbie party» номи остида қизининг туғилган кунини нишонлаганди. Шунда Миланага кўплаб совғалар келган. Актриса уларни кузатувчилари билан бўлишди. Улар орасида кўплаб гулларни ва турли хил «Barbie» қўғирчоқларини кўриш мумкин. Шунингдек, совғалар ичида Милана исми ёзилган билакузук ва «Kitty» мушуги туширилган зирак бор. Миланага талайгина кийимлар ҳам келган.

Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи Милана 22 апрель куни 2 ёшга тўлганди. Телебошловчи қизининг туғилган кунига катта тайёргарлик кўрган. У 18 апрель куни Милананинг туғилган кунига таклифномаларни тарқатганди. Дизайнер қизининг 2 ёшини «Barbie party» мавзусида ўтказди.

«Асал қизалоғим Милана яқинда 2 ёш бўлади. Аввалги йили ‘Rabbit party’ мавзусини танлаган эдик. Бу йил эса ‘Barbie party’ мавзусини танладик. Таклифномалар тайёр энг севган, яқин инсонларим томон йўл олади. Айтганча асосий мехмонлар Милананинг тенгдошлари», — деб ёзганди Шаҳзода Муҳаммедова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)

Шаҳзода Муҳаммедованинг эри Марат Ҳайруллаевич қизининг туғилган куни кириб келиши билан унга 2 та шар ва 2 та гул олиб келган. Совғаларнинг иккиталигининг сабаби эса Милананинг икки ёшни тўлдиргани.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)