Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова ҳам онасига Умра сафарига йўлланма совға қилди — видео

Актриса уни онасига ўзгача услубда ясатиб берган

Шаҳзода Муҳаммедова ҳам онасига Умра сафарига йўлланма совға қилди — видео

Дизайнер, актриса Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида онасига Умра сафарига йўлланма совға қилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, онаси учун совғани қандай қилиб кутилмаган тарзда бериш ҳақида кўп ўйлаган. Шаҳзода Муҳаммедова ўзи дизайнер бўлгани учун ҳамма нарсани эстетик кўринишда беришни исташини таъкидлади. Актриса йўлланмани катта оқ қутининг ичига солган. Унинг атрофини оқ атиргуллар билан безатган. Шунингдек, бошловчи қутининг ичига оқ рангли жойнамоз ва тасбеҳ ҳам солиб, онасига совға қилган.

«Онажоним учун тайёрлаган совғам. Умра сафарига йўлланмани қандай қилиб сирли ҳамда кутилмаган кўринишда тақдим этишни узоқ ўйладим ва охири ўйлаб топдим. Ўзим дизайнер бўлганим учун ҳар нарсани эстетик кўринишда тақдим этишни севаман», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедованинг онаси қизи ундан миннатдормаслигини айтганди. У Шаҳзода Муҳаммедова ҳозир юлдузлик осмонида учиб юргани учун онасидан муннатдормаслигини таъкидлади. Бироқ актриса қизи ҳозир буни тан олмаслигини айтган. Гулмира Муҳаммедованинг сўзларига кўра, Шаҳзода Муҳаммедова қачонки онасининг қадамига зор бўлса, шунда буни тан олади.

«У ҳозир мендан миннатдор эмас, чунки ҳали юлдузлик осмонида учиб юрибди. У ҳозир буни тан олмайди. У қачонки онасининг қадамларига зор бўлса, тан олади бу нарсани», — дейди Гулмира Муҳаммедова.

Шунингдек, Гулмира Муҳаммедова қизининг Азамат Ахроров билан муносабатига қандай қараганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Азамат Ахроров ростдан ҳам қизининг қўлини сўраган. Гулмира Муҳаммедова бу масалага бошидан қарши бўлган. Актриса шу сабаб, ҳатто, қизи билан анча пайт гаплашмаганини айтди. Шаҳзода Муҳаммедованинг ҳамкасби билан муносабатига фақатгина бувиси розилик билдирган. У қизига Азамат Ахроров билан турмуш қуришига ҳеч қачон рози бўлмаслигини айтган. Актриса қизига агар уни норози қилиб турмушга чиқса, оиласи узоққа бормаслигини таъкидлаган.

«Бу пиар эмас эди, Азамат Аҳроров ҳақиқатан ҳам Шаҳзоданинг қўлини сўраган эди. Очиғини айтаман, мен бу масалага бошидан йўқ деб туриб олганман, ҳаттоки Шаҳзода билан қарама-қарши бўлиб, анча вақт гаплашмаганмиз. Ўғлим ҳам, мен ҳам норози бўлганмиз, фақат қайнонам, ҳожи она Шаҳзодага ён босган. Уни бўйнимга оламан, чунки онанинг дуосисиз сен турмуш қура олармикансан, деганман. Мени норози қилиб, бу бола билан турмуш қура олмайсан, турмуш қурганинг билан узоққа бора олмайсан, дедим», — дейди у.

Гулмира Муҳаммедова қизи билан ишламай қўйганига ҳам изоҳ берганди. Гулмира Муҳаммедова ҳозирда актрисаларнинг кўпчилиги юлдузлик касаллигига учраётганини айтди. У қизини шундан сақлаш учун қаттиққўл бўлган. Актриса қизининг хатолари ёки хатти-ҳаракатидаги нотўғри нарсаларни ўзига айтган ва буни такрорламаслигини тайинлаган.

«Кўп актрисаларни кузатяпмиз, юлдузлик касаллигига учраб қоляпти. Бу синовли ўтиш давридан ўтолмай қолаётганлари ҳам бор. Худди шу масалада мен Шаҳзодага қаттиқ турганман. Майли, мени ёмон кўрсанг ҳам, оёғинг ердан узилмасин, қоқилмаслик учун сени танқид қиладиган инсон бўлиб қоламан дер эдим. Саҳна ортида барибир урушиб турадиган продюсер бўлади. Саҳнага чиққанида қаерда хато қилаётган ёки хатти-ҳаракатлари нотўғри бўлаётган бўлса, концерт бўладими ёки бошқа суратга олиш жараёнлари бўладими, дарров саҳна ортига ўтиб, мана шу ерларида хато қилаётганини, қайтиб шуни такрорламаслиги кераклигини айтар эдим», — дейди у.