Янгиликлар

Шаҳзода ёки Нилуфар Усмонова эмас: Шаҳзода Матчонова энг яқин дўсти кимлигини айтди

Аввалроқ Нилуфар Усмонова ҳам энг яқин дугонаси кимлигини маълум қилганди

Шаҳзода ёки Нилуфар Усмонова эмас: Шаҳзода Матчонова энг яқин дўсти кимлигини айтди

Актриса Шаҳзода Матчонова энг яқин дугонаси кимлигини айтди.

Шаҳзода Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга яқин дугонаси кимлиги ҳақида савол берилган. Актриса эса онаси билан концертга тушган видеосини қўйган. Юқоридаги савол остига эса «Она» деб ёзиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нилуфар Усмонова ҳам яқин дугонаси кимлигини айтганди.

Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказганди. Шунда обуначиларидан бири ундан яқин дугонаси борлиги ҳақида савол берган. Хонанда онасининг суратини жойлаб, яқин дугонаси борлиги ва у онаси Юлдуз Усмонова эканини айтган.