Янгиликлар

Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова турмуш қураётгани маълум бўлди — видео

Буни Озода Нурсаидова маълум қилди

Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова турмуш қураётгани маълум бўлди — видео

Хонанда Озода Нурсаидова Instagram саҳифасида Шаҳзод Султонов ҳамда Феруза Норматова турмуш қураётганини маълум қилди.

Озода Нурсаидова ўз саҳифасида янги қўшиғига ишланган клипдан парчани эълон қилган. Унда Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова роль ижро этган. Маълум бўлишича, клип сюжети реал воқеаларга асосланган. Актёр ҳақиқатдан ҳам ҳамкасбининг қўлини сўраган ва унга узук тақиб қўйган. Озода Нурсаидова эса изоҳларда уларга бахт тилаган.

 

View this post on Instagram

 

Публикация от O Z O D A (@ozodaofficial)

Шунингдек, Феруза Норматова «stories»ига хонанданинг ушбу таронасини тинглаб кетаётгани акс этган видео жойлаган. Актрисанинг сўзларига кўра, бу қўшиқ у ва Шаҳзод Султоновнинг энг севимли таронасига айланган. Феруза Норматова ҳам клипдан кичик лавҳани саҳифасига жойлаб, «Сиз менга узук берган кун», дея ёзиб қолдирган.

Шаҳзод Султонов ҳамда Ферузa Норматова 14 февраль куни Instagram саҳифасига севишиб юрганига ишора қилувчи сурат жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.

Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлида тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.

Кейинроқ эса актриса бу вазиятга аниқлик киритган. Феруза Норматованинг сўзларига кўра, улар бугундан бошлаб алоҳида ижод қилишга келишиб олган. Шу сабабли актриса энди фақат ўзи ижод қилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, улар дўстона муносабатда бўлган.

«Биз дўстона муносабатларимизни сақлаб қолдик. Расмга ҳам изоҳ бериб кетаман. Биз гив конкурсимизнинг стартига шу расмни ўйлаган эдик. Ҳаммасини биласиз, тез кунда маълум қиламиз, деганимиз эса тез кунда стартни биласиз деган маънода эди. Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман. Ҳар бир инсоннинг ҳаётида муаммолар бўлади. Ҳеч кимга айта олмайдиган гаплари бўлади. Бундан буёғига мен сизлар учун ижод қилишдан тўхтамайман. Менга ишонган одамларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан», — дейди актриса.