Янгиликлар

Шаҳзод Султонов Феруза Норматовага ҳайитлик берди — фото

«Бриллиант бўлмаса ҳам», — деб ёзади актёр

Шаҳзод Султонов Феруза Норматовага ҳайитлик берди — фото

Актёр Шаҳзод Султонов ҳамкасби Феруза Норматовага ҳайитлик берди.

Бу ҳақда актриса Instagram саҳифасида маълум қилган. У рангли хўрозқандларнинг суратини жойлаб, Шаҳзод Султоновни белгилаб қўйган. Феруза Норматова уларни кўриб, болалигини эслаганини таъкидлаган ва ҳамкасбига раҳмат айтган.

«Болалигимни эсладим, раҳмат», — дейди у.

Ушбу «stories»ни Шаҳзод Султонов ҳам ўз саҳифасига жойлаган. Актёр Феруза Норматовадан хижолат қилмасликни сўраган.

«Одамни хижолат қилманг. Бриллиат бўлмаса ҳам энди», — деб ёзиб қолдирган актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова бир-бирининг энг кулгили суратини эълон қилганди. Буни биринчи бўлиб Шаҳзод Султонов бошлаб берган. Актёр Феруза Норматованинг оқ кўйлакда тушган суратини эълон қилган. Унда актриса кўзини юмиб очаётган пайтидаги ҳолати акс этган. Шаҳзод Султонов расмга «Ғилай оққуш» дея изоҳ ёзган.

Шундан сўнг Феруза Норматова ҳам ҳамкасбининг кўзини юмиб турган суратини Instagram’га жойлаган. Бу расм актёр қизил гул ушлаб суратга тушган пайтида олинган. Актриса эса расмга «Ичиб олган куёв» деб таъриф берган.

Шунингдек, Феруза Норматова Ҳайит байрамига ўзига янги машина олганини маълум қилганди. У Ҳайит байрами учун ўзига ўзи «Malibu Premier» совға қилган. Актриса кузатувчиларидан суюнчи сифатида ижобий изоҳлар кутишини таъкидлаган. Шунингдек, унга ҳавас қилганларга ундан ҳам яхшироғи насиб қилишини тилаган. Феруза Норматова олдинги машинаси «Gentra»ни онасига берган.

«Алҳамдулиллаҳ я Роббий. Ўзимга ўзим ҳайитлик қилдим. Янги ‘Жонкам’га қуллуқ бўсин қилмайсизми? Суюнчисига чиройли изоҳ кутаман. Ҳавас қилганларга бундан 1000000 баравар кўпроқ берсин Аллоҳим. ‘Gentra’ни онамга совға қилдим мободога», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Феруза Норматова (@feruzanormatova)